Кун якуни бўйича қисқа суҳбат ўтказиш
| илова. Педагогнинг иш журналининг намуна шакли.
ёшдаги болаларни мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлаш бўйича
педагогнинг иш журнали
Тошкент ш.– 2019
Ёшига қараб гуруҳи
Мактабгача таълим ташкилоти
Манзил
Ўқув йили
Педагог (мураббий) Ф.И.Ш.
«МТТ педагоги иш журнали» мулкчилик шаклидан қатъи назар, болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш гуруҳлари мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари педагогларига ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган.
Унинг юритилишидан мақсад, мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш бўйича давлат талаблари ва “Илм йўли” ривожлантириш, тарбиялаш ва ўқитишнинг намунавий дастурини амалга оширишга асосланган лойиҳалашдир (эрталабки соатлар, сайрлар, болалар билан якка ишлар, болаларнинг марказлардаги эркин фаолияти ва тарбиячининг болалар билан фаолияти).
Мактабгача таълим ташкилоти болалар ҳаётини тўғри ташкил этиш учун асос педагогик фаолиятни режалаштиришдир, унинг ёрдами билан педагоглар ўқув вазифаларини, болалар билан ўзаро муносабат шаклларини, мавзуий- ривожлантириш муҳитига киритилиши керак бўлган ўзгаришларни аниқлайдилар.
Режалаштириш, тарбияда якка ёндашувни амалга ошириш, болаларда ахборотли ва жисмоний стрессни камайтириш имконини беради. Режалаштирилган иш режасининг бажарилишини таҳлил қилиш ҳар бир боланинг ривожланиш динамикасини кузатишга ва бунинг учун энг яхши шароитларни аниқлашга ёрдам беради
Do'stlaringiz bilan baham: |