1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Ота-оналар билан якка тартибда ишлашнинг шакллари


Download 1.01 Mb.
bet164/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Ота-оналар билан якка тартибда ишлашнинг шакллари:


  • Ота-оналарни таълим жараёнига жалб қилиш мақсадида бола билан ишлаш усулларини уларга намойиш қилиш;

  • биргаликдаги фаолиятни ташкил қилишдаги ҳамкорлик малакаларини шакллантириш мақсадида мутахассислар ўтказаётган машғулотларда болани кузатиш;

  • ўтилган материални уйда қайта ишлаш мақсадида ота-оналарнинг ўз фарзандлари билан биргаликда уй тавсияларини бажариши;

  • педагогик малакани ошириш мақсадида ота-оналарга махсус адабиётни ўрганиш бўйича тавсиялар бериш.

Ота-она гуруҳи билан ишлар шакллари:

Ота-оналар мажлислари ва учрашувлари


Ота-оналарнинг бирор бир мавзуга бағишланган йиғилишларда иштирок этиши уларга маърифий жиҳатдан ёрдам бериш ва болаларни ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида маҳорат даражасини ошириш учун муҳимдир. Ота-оналар йиғилишлари оилалар билан ҳамкорликнинг энг муҳим қисми ҳисобланиб, ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Ота-оналар ва педагоглар йиғилишнинг мавзуси ва турини белгилайдилар. Ота-оналар йиғилишларининг бир неча турлари бўлиб, улар инструктив, консультатив,
норасмий ва ўзаро ёрдам бериш каби турларга бўлинади.


Инструктив йиғилиш семинар шаклида ўтказилади. Баъзилари педагоглар томонидан маъруза шаклида тақдим қилиниши мумкин, масалан, ушбу дастур шароитида боланинг ўсиши ва ривожланиши.


Ота-оналар йиғилишларининг мавзуларини танлаш


Ота-оналарга қуйидаги рўйхатни таклиф қилиш мумкин:

  • «Ўзингни ота-она сифатида таниб ол»

  • «Режимнинг мактабгача ёшда бўлган бола ҳаётидаги аҳамияти»

  • «Болани қандай қилиб мактабга тайёрлаш мумкин»

  • «Болада иродавий сифатларни тарбиялаш»

  • «Боланинг ўсиши ва ривожланиши»

  • «Оғир ҳулқ билан қандай курашиш мумкин»

  • «Болага овқат бериш»

  • «Болалар касалликлари»

  • «Ўйин орқали ўргатиш»

  • «Ўз қадрини билиш ҳиссини ривожлантириш»

  • «Нутқни ривожлантириш»

  • «Ўйинчоқларни танлаш»

  • «Дастур ҳақида қисқача маълумот»

  • «Дастурни амалга оширишнинг маҳаллий ресурслари»

  • «Мактабгача бўлган даврнинг инсон шахсининг келгуси бутун ҳаёти учун ривожланиш пойдеворини қўювчи босқич сифатидаги аҳамияти ва ўзига хослиги»

  • «Оиланинг болани соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантириш масаласидаги малакаси».




Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling