1-илова ўзбекистон республикаси мактабгача таълим


Download 1.01 Mb.
bet3/166
Sana21.04.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1368946
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   166
Bog'liq
06880a370b92ccdd8f12abb17fe08063 “Илм йўли” вариатив дастур 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш

Асосий тушунчалар




Сифатли педагогика болаларни ўйин шаклида қизиқарли ва завқлантирувчи тарзда ўқитиш; болаларда ўқишга бўлган хоҳиш-истакларини қўллаб-қувватлайдиган, мактабга бориш имкониятларини таъминлайдиган, ота-оналарга ёрдам кўрсатадиган, болаларнинг соғлигини (ҳам психик, ҳам жисмоний) сақлашнинг самарали ўқитиш дастуридир; тарбияланувчиларнинг ўқиши, саломатлиги ва индивидуал ривожланишининг муваффақиятли натижаларидир;
Инвариантли қисм – исталган МТТ да амалга оширилиши керак бўлган мактабгача таълим Давлат дастурининг мажбурий қисми;
Вариатив қисм – таълим жараёни иштирокчилари томонидан шакллантирилади, мактабгача таълимнинг худудий, миллий, ижтимоий- иқтисодий ва бошқа шарт-шароитларини, турлари бўйича ҳар- хиллигини акс эттирувчи мактабгача таълим тури;
ЎзР ИМЁБРДТ1 Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган Давлат талаблари;
Ёндашув – бу педагогик фаолиятнинг ўзаро боғланган ғоялари, тушунчалари ва усулларининг маълум бир хусусиятли жамланмасидан фойдланишга ундовчи педагог фаолиятининг методологик йўналтирилишидир;
Шахсий-йўналтирилган ёндашув – бу таълим жараёни марказига фаолият субъекти сифатида таълим олувчи қўйиладиган ёндашувдир. Етакчи тамойили бўлиб таълим олувчининг эҳтиёжлари, мотивлари, тажрибаси ва долзарб ривожланиши даражасига йўналтирилганлик ва яқин истиқболдаги ривожланиш ҳудудида ўқитиш саналади2.
Индивидуал ёндашув – таълим берувчининг гурухдаги ҳар бир боланинг фаол ҳаракати ва дам олиш пайтида барча эҳтиёжларини эътиборга олиш зарурлигини англатади. Бу гурухдаги барча материал ва жиҳозлар, умуман ўқитиш муҳити ҳар бир боланинг ривожланишига хизмат қилишни ҳамда мўлжалланган фаолият турлари болалар ривожланишидаги фарқини эътиборга олишини билдиради.
Таълимнинг ривожлантирувчи муҳити - бола ривожланишини таъминлайдиган шарт-шароитлар (ўйинлар, ўйин предметлари ва жиҳозлари, ўқув-услубий қўлланмалар, болаларнинг турли фаолият турлари билан шуғулланиши учун мўлжалланган ускуналар) ўзаро боғлиқлигини белгилаб берадиган ҳал қилувчи кўрсаткичлардир.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling