Инклюзив таълим – алоҳида индивидуал имкониятларни ва таълимий эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан барча болаларни тарбиялаш ва ўқитишнинг тенг равишда оммабоплигини таъминлайдиган жараён;
Модель (лотинчадан – ўлчам, намуна) – табиатдаги ёки жамиятдаги ҳодиса ёхуд жараёнларни талқин қилиш;
Интеграциялашган режалаштириш – болаларни ўқитиш ва ривожлантириш интеграллашган жараёндир: бола ривожланишининг ҳар
1Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 18 июндаги №1-МХ буйруғи билан тасдиқланган, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 июлда № 3032-рақам билан рўйхатга олинган.
2 Л.С. Виготский.
бир соҳаси унинг бошқа соҳалари билан узвий боғлиқ. Таълим-тарбия ишларини режалаштиришда уларни бир-биридан ажратмаслик зарур, бироқ бир бутун мажмуа сифатида қараш лозим. Турли соҳалардаги таълим жараёни ўзаро боғлиқ ва бир-бири билан уйғунлашган .
Бола компетенцияси – боланинг билим, кўникма, малакалар ва қадриятлар мажмуидир. Таянч компетенциялар ривожланиш соҳаларидан қатъий назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади;
Педагогик стратегия – болаларга белгиланган мақсадларга эришишда ёрдам кўрсатиш учун педагоглар фойдаланадиган конкрет методлар тўпламини намоён қилади. Стратегия асосида боланинг қизиқишлари, унинг кучли ва кучсиз томонлари, ёшга доир ўзига хосликлар ва шахсий сифатларнинг ҳисобга олиниши, ўқитиш шакли ётади;
“Мен” концепцияси – боланинг ўзи, унинг рефлексив фаолиятининг қисми ҳақидаги тасаввурларининг тизими;
Режалаштириш воситалари – педагог кутилаётган натижаларга эришиш учун фаолият мазмунини, турларини, имконият(ресурс)ларини белгилайдиган воситалар, методлар, усуллар;
Кузатиш – бола ишлаётган ёки ўйнаётган вақтда унинг фаолиятига аралашмаган ҳолда уни кузатиб бориш жараёни;
Ҳужжатлаштириш – бу ёзув ёрдамида белгиланган шаклда турли хил ташувчиларга бирон-бир ахборотларни сақлаб қўйиш жараёни, болаларни кузатишга ва рўйхатга олиб қўйишга тизимли ёндашувдир, олинадиган маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлашга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |