Меҳнат қонунларига кўра, ишсизларга меҳнат биржалари орқали ишсизлик нафақаси тўланади. - Меҳнат қонунларига кўра, ишсизларга меҳнат биржалари орқали ишсизлик нафақаси тўланади.
Бизни кўпроқ ўзимиздаги ҳолат қизиқтиради. Ўзбекистонда расмий маълумотларга кўра, ишга лаёқатли аҳолининг тахминан 10 фоизи ишсиз. Яъни ички меҳнат бозорида банд бўлганлар, четга кетганлардан ташқари 1,5 млн нафарга яқин фуқаро ишсиз ҳисобланади.
Ишсизлик жиддий муаммо эканлиги, унга қарши астойдил курашиш зарурлигини эътироф этган ҳолда, бугун масалага иккинчи тарафдан ёндашиб кўрамиз.
Бугун аксарият ташкилотлар, айниқса нодавлат компаниялар яхши ходимлар қидириб, бўш иш ўринлари ҳақида эълонларни мунтазам жойлаштириб боришади. Энг катта иш берувчи бўлган давлат тизимида ҳам вакант талайгина.
Кимдир муттасил иш излайди, қайсидир ташкилотлар эса малакали ходимга зор. Хўш, нега шунақа? Албатта, маош камлиги, иш шароитларини оғирлиги, географик ноқулайлик каби жиддий сабаблар бор. Лекин танганинг иккинчи тарафига эътибор берилса, бошқа жиддий сабабларни ҳам кўриш мумкин: сабр-тоқат йўқлиги, малака етишмаслиги, нореал орзулар шулар жумласидан. Афсуски, жуда кўпчилик ёшлар, яъни меҳнат бозорини муттасил тўлдириб бораётганлар амалда имконсиз талаблар билан ҳам қимматли вақтларини, ҳам яхши имкониятларини йўқотади. Чунки ҳеч ким ёш мутахассисни дипломи борлиги учунгина, ёки шу одам ишсизлиги учунгина (дейлик) 10 млн сўм маош билан кутиб ўтирмайди. E’tiboringiz uchun raxmat !
Do'stlaringiz bilan baham: |