1.14. Йўловчилар, экипаж аъзолари ва бошқа шахсларнинг авиация ҳалокати вақтида тирик қолгани ҳақида маълумотлар
Экипаж, йўловчилар ва бошқа шахслар жойлашган жой ва улар олган тан жароҳатлари ҳақида қисқача маълумот.
Текширувнинг техник жиҳатларига тегишли қуйидаги тиббий маълумотлар тақдим этилади:
ҳаво кемаси бортидаги шахсларга таъсир этувчи куч ва ортиқча юкланишлар:
тўқнашиш вақтида ҳаво кемасининг ҳолати;
тан жароҳатларининг ўриндиқлар конструкцияси хусусиятлари, ҳаво кемаси конструкцияси элементларининг қисмларга ажралиб кетиши, тутун ва ёниш маҳсулотлари билан нафас олиш, разгерметизация билан боғлиқлиги.
|
1.15. Авариядан қутқариш ва ўт ўчириш командаларининг ҳаракатлари
|
Авиация ҳалокати жойини топиш вақти, авариядан қутқариш командаси етиб келиши ва унинг таркиби, бортда бўлган шахсларни ҳаво кемасидан эвакуация қилиш вақти ҳақида маълумотлар берилади. Ёнгиннинг келиб чиқиш сабаблари ва характери, уни бартараф этиш вақти, ўт ўчириш техникаси миқдори, авариядан қутқариш ишлари ва ўт ўчириш тизимларининг самарадорлиги кўрсатилади.
|
1.16. Тажриба-синовлар ва тадқиқотлар
|
Тажриба-синов ва тадқиқотлар натижаларининг қисқача тавсифи келтирилади.
|
1.17. Ҳалокатга алоқаси бўлган ташкилотлар ва маъмурий фаолият ҳақида маълумот
|
Ҳаво кемасини эксплуатацияси билан боғлиқ ташкилотлар ва уларнинг маъмурий фаолияти тўғрисида тегишли маълумотлар келтирилади.
Масалан, ҳаво кемаси эксплуатанти ва эгаси, ҳаводаги ҳаракатни бошқариш хизмати, аэродромни эксплуатация қилиш хизматлари, метеохизматлар ва шу каби корхоналар, шунингдек, тартибга солувчи органлар ташкилотлар қаторига киради.
Маълумот ташкилотларнинг иқтисодий статуси, тузилмалари, вазифалари, ресурслари, маъмурий фаолияти ва меъёрий ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлардан иборат бўлиши мумкин.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |