1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Download 0.87 Mb.
bet25/25
Sana08.11.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1756896
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
660 17.11.2022 (1)


4. ХУЛОСА


Авиация ҳодисаси сабабини (сабаблар) баён этиш матни ихтиёрий шаклда акс эттирилади. Баён этиш матни алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланишига олиб келган барча оғишларни ўз ичига олиши керак.
Хулосанинг матнида оғишларни (сабаб/омиллар) баён этиш кетма-кетлиги уларнинг аҳамиятлилик даражасини билдирмайди.


5. ТЕКШИРИШ ДАВОМИДА АНИҚЛАНГАИ КАМЧИЛИКЛАР


Экипаж ҳамда парвозларни таъминлаш ва бошқариш хизматлари ходимлари тайёргарлиги ва ҳаракатларида, авиация техникасини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва техник эксплуатация қилишда йўл қўйилган барча камчилик ва қоидабузилишлар, текширув давомида бошқарув ҳужжатларида аниқланган, парвоз натижасига бевосита таъсир кўрсатмаган, аммо умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликлар қайд этилади.


6. ТАВСИЯЛАР


Бўлимда текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар (ижрочилар ва муддатлар кўрсатилмаган ҳолда) келтирилади. Бўлим икки қисмдан иборат:
алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва парвоз натижасига таъсир этган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар;
алоҳида вазиятнинг юзага келиши, ривожланиши ва ушбу парвоз натижасига таъсир этмаган, лекин умуман парвозлар хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатадиган камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар.

Комиссия раиси

______________________________
(Ф.И.О.)

_______________
(имзо)

Комиссия аъзолари

______________________________ (Ф.И.О.)

_______________ (имзо)

Ҳисоботнинг алоҳида бўлимларини расмийлаштиришга ҳожат бўлмаса, бўлимларда фақат уларни тўлдирмаслик сабаби кўрсатилади.
Текширув Ҳисоботига ҳодисани текшириш материаллари илова қилинади.
Ҳодиса йиғма жилдида материаллар қуйидагича жойлаштирилади:
текширув Ҳисоботи;
текшириш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги буйруқ;
комиссия йиғилишларининг баённомалари;
кичик комиссиялар ҳисоботлари, иловалари билан;
кичик комиссиялар таркибига кирмайдиган ишчи гуруҳларнинг ҳисоботлари, иловалари билан;
текшириш комиссиясининг тегишли топшириқлари илова қилинган ҳолда махсус тадқиқотларнинг натижалари ва эксперт хулосалари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 ноябрдаги 660-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида» 2000 йил 27 декабрдаги 505-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2005 йил 5 декабрдаги 268-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида фуқаро ҳаво кемалари билан содир бўлган авиация ҳалокати ва инцидентларини текшириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2017 йил 12 майдаги 283-сон қарори.


(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2022 й., 09/22/660/1028-сон)

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling