1. Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]


Жароҳатланган йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳақида маълумотлар


Download 0.87 Mb.
bet24/25
Sana08.11.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1756896
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
660 17.11.2022 (1)


2.8. Жароҳатланган йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳақида маълумотлар


Ҳодисадан жабрланганлар соғлигига етказилган зарарнинг оғирлиги кўрсатилган ҳолда уларнинг ҳар бири учун ташхислар келтирилади.


2.9. Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар


Авиатехникани текшириш, синовдан ўтказиш, кўздан кечириш ва ёқилғи-мойлаш материалларини таҳлил қилиш натижалари кўрсатилади. Борт ёзув ускуналаридан маълумотлари бўйича парвоз маълумотларининг таҳлили берилади.
Ҳодиса сабаблари тўғрисидаги хулосани асослаш учун зарур бўлган ва ҳисоботнинг олдинги бўлимларида акс эттирилмаган, фактларга асосланган барча маълумотлар келтирилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар берилади.


3. ТАҲЛИЛ


Ушбу бўлим комиссия ҳисоботининг асосий бўлими бўлиб, ҳалокат сабаблари ва комиссия тавсиялари бўйича хулосани тўлиқ асослаб бериши лозим.
Бўлим қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
алоҳида вазиятнинг юзага келиши ва ривожланиши давомида содир бўлган ҳодисаларнинг хронологик тавсифи, улар ўртасидаги сабаблар ва оқибатларнинг ўзаро боғлиқлигини очиб берган ҳолда;
текшириш жараёнида мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, авиатехниканинг ишлашида аниқланган оғишлар, лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш нормаларидан оғишлар, парвозларни тайёрлаш ва таъминлашдаги ҳамда бошқарув ҳужжатларидаги камчиликларни ва бошқа жиҳатларни таҳлил қилиш, бунда ушбу оғишларнинг парвоз натижаларига таъсир этиш даражасини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш заруратини асослаш;
алоҳида вазиятнинг вужудга келиши ва ривожланишига ҳамда парвоз натижаларига таъсир этган оғишлар юзага келиши сабабларини таҳлил қилиш ва асослаш.
Таҳлилда парвоз натижасига ёки авиация ҳодисаси оқибатларига ижобий таъсир кўрсатган омиллар ҳам акс эттирилиши керак.
Таҳлилни тушуниш ва асослаш учун зарур бўлган фактларга асосланган барча маълумотлар бўлим матнида баён этилади. Зарур ҳолларда, текширувнинг бошқа материалларига аниқ ҳаволалар берилади.


Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling