2.4. Метеорология маълумоти
| | |
Ҳодиса жойидаги ҳақиқий ва прогноз қилинган об-ҳаво тақдим этилади, шунингдек, ҳаво кемасига берилган об-ҳаво маълумотлари ҳам келтирилади. Ҳодиса салбий об-ҳаво шароитлари туфайли содир бўлганда ёки улар ҳодисага сабаб бўлган тақдирда, барча зарур маълумотлар «Авиация ҳалокатлари ва инцидентларини текширишда метеомаълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш бўйича йўриқнома» талабларига мувофиқ тақдим этилади.
Парвоз об-ҳаво таъминотига қисқача баҳо берилади.
|
2.5. Алоқа воситалари, навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари тўғрисида маълумотлар (ҳодиса улар билан боғлиқ бўлса)
|
Жиҳозлаш табелига мувофиқ ускуналарнинг мавжудлиги, созлиги, улардан фойдаланиш кўрсатилади. Навигация, қўниш ва ҳаводаги ҳаракатни бошқариш воситалари ишдан чиқиши ёки улардан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари қайд этилади. Парвознинг радиосветотехник таъминотига қисқача баҳо берилади.
| | |
2.6. Аэродром ҳақида маълумот
| | |
Учиш-қўниш йўлаги ва унинг элементлари ҳолати, қопламасининг тури, қиялиги, узунлиги ва кенглиги (агар авиация инциденти ундан ташқарига чиқиб кетиш билан боғлиқ бўлса), аэродром ҳудудида тўсиқларнинг жойлашиши, ёритишсигнал ускуналарининг тури, ҳолати ва бошқалар (ҳодиса аэродром ҳудудида муддатидан олдин пасайиш ёки аэродром ҳудудида тўсиқ билан тўқнашиш, ёхуд тўқнашиш таҳдиди билан боғлиқ бўлса).
|
2.7. Авариядан қутқариш ва ўт ўчириш командаларининг ҳаракатлари (ҳодиса ҳаво кемасининг мажбурий қўниши, ёнғин чиқиши билан боғлиқ бўлса)
|
Ҳодиса жойини топиш вақти, авариядан қутқариш гуруҳининг келиши ҳақида маълумотлар берилади. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва характери, уни бартараф этиш вақти, жалб қилинган ёнгин ўчириш техникасининг сони, авариядан қутқариш ишларининг самарадорлиги кўрсатилади. Термик куйишга учраган шахслар (экипаж аъзолари, йўловчилар, авариядан қутқариш ишларида иштирок этган шахслар) сони кўрсатилади.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |