1. Жамият тушунчаси ва маданий тарихий типлар назарияси


Шарқ мутафаккири А.Р.Беруний жаҳон фанида биринчи марта инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунёвий фан нуқтаи назаридан ўрганади


Download 174.51 Kb.
bet2/9
Sana19.04.2023
Hajmi174.51 Kb.
#1361975
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
5. Жамият ва глоболлашув (1)

Шарқ мутафаккири А.Р.Беруний жаҳон фанида биринчи марта инсон ва табиат, одам ва олам ўртасидаги муносабатларни дунёвий фан нуқтаи назаридан ўрганади.

  • А.Р.Беруний- “одамлар тузилишининг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насабларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг, одам яшайдиган жойларнинг турличалиги ҳамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли ҳохишларни ифодалаш учун зарур бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир. Узоқ замонлар ўтиши билан бу иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган”, деб ҳисоблайди.
  • Ибн Сино, “Инсон бошқа барча ҳайвонот оламидан сўзи, тили ва ақли, тафаккур қилиши билан фарқ қилади. Инсон ақли турли фанларни ўрганиш ёрдамида бойийди”, деб ҳисоблайди.
  • Форобий фикрича, инсон ўз табиатига кўра ҳаётини тартибга келтириш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш учун бошқа инсонларга муҳтож бўлади. Якка ҳолда ҳеч ким бунинг уддасидан чиқа олмайди. “Инсон шундай махлуқотки, у фақат жамиятда ўз эҳтиёжларини қондириши ва олий маънавий даражага кўтарилиши мумкин”.

Жамият тушунчаси

  • Инсоният азалдан жамоа бўлиб яшайди. Қуёш тизимидаги Ер сайёраси унинг макони, умумий Ватани. Шу маънода жамият одамзод умри, жойи билан боғлиқ барча ўзгариш ва жараёнларни ифода этади. Айрим одам жамият аъзоси, деб аталади.
  • Жамият – табиатнинг бир қисми, ижтимоий борлиқ, одамлар уюшмасининг махсус шакли, кишилар ўртасида амал қиладиган жуда кўплаб муносабатлар йиғиндиси. У муттасил равишда ривожланувчи, такомиллашиб борувчи мураккаб тизимдир.
  • «Жамият» тушунчаси арабча сўздан олинган, ўзбек тилида: «умумийлик», «бирлик», «мажмуа», «жамланган» деган луғавий маъноларга эга.

Жамият ҳақидаги қарашлар

  • Бу тушунча тор маънода маълум кишиларнинг бирор мақсад ёки фаолият асосида уюшган бирлиги ёки инсоният ҳаёти ва тараққиётининг муайян аниқ босқичини ифодалайди. Масалан: «Ўзбекистон хотин-қизлар жамияти», «феодализм жамияти»...
  • Кенг маънода (фалсафий жиҳатдан): инсонларнинг ижтимоий фаолият жараёнида ўзаро ижтимоий муносабатлар орқали уюшган ижтимоий бирлиги, унинг ўзига хос уюшиш усули ва мавжудлик шакли. Илмий ва фалсафий адабиётларда «кишилик жамияти» ёки «жамият» шаклида қўлланилади.
  • Кишиларда дастлаб жамият тўғрисида ҳаёлий мифологик, аста-секин диний қарашлар пайдо бўлди. Диний қарашларга кўра, жамият Худо томонидан яратилган. Жамиятнинг моҳияти, унинг мавжудлиги ва тараққиётини Худо белгилайди, ҳар қандай воқеа, ҳодиса Унинг иродаси билан содир бўлади.


Маданий-тарихий типлар назарияси XIX асрда вужудга келган бўлсада, аслида бу ҳақдаги дастлабки қарашлар Форобий ижодига мансуб. Форобий инсонлар жамиятини икки маданий- тарихий типларга ажратади: Биринчиси тўлиқ жамият бўлиб, у ўзида а) ер юзидаги жами инсонларни қамраб олувчи йирик жамият, б) Ернинг муайян қисмида яшовчи бир миллат ёки бир динга мансуб кишиларнинг ўрта жамияти в) муайян қавм ёки динга мансуб бир шаҳар жамиятини қамраб олади. Иккинчиси бир қишлоқ, овул, ёки бир оиладан иборат бўлган тўлиқсиз жамият. 1
Форобий Фозил шаҳар аҳолиси.-Т.: Шарқ, 1999. –Б.82-83

Download 174.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling