1. Жамият тушунчаси ва маданий тарихий типлар назарияси
К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Ленин
Download 174,51 Kb.
|
5. Жамият ва глоболлашув (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жамиятнинг моддий ҳаёти
- ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИ
- Иқтисодий, Ахлоқий Сиёсий ва ҳуқуқий Диний
- Жамият ва оила.
К.Маркс, Ф.Энгельс, В.Лениннинг жамиятнинг социалистик таълимоти ҳаётда етмиш йилдан ортиқ мавжуд бўлди. «Революцион таълимот» номини олган бу назария, моҳият эътибори билан жамиятни табиий тарихий тараққиёт йўлидан чиқарди, жамиятни инқилобий асосда тубдан ўзгартиришга асосланди, инсоният бошига жуда катта фожеаларни солди.
Жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти
Жамият инсонларнинг ўзаро ижтимоий алоқа, боғланиш, муносабатлари натижасида юз берадиган ижтимоий фаолиятлар мажмуидир Иқтисодий, Ахлоқий Сиёсий ва ҳуқуқий Диний Жамият
Бадиий Қадрият тушунчаси ва унинг умумий тавсифи. Қадриятлар ҳақидаги таълимот яқинда вужудга келган деб ҳисоблаш одат тусини олган. Аммо бу нотўғри. Фалсафа тарихида илдизлари илк фалсафий тизимларга бориб тақалувчи анча кучли қадриятларга доир анъанага дуч келиш мумкин. Қадимги даврдаёқ файласуфларни қадриятлар муаммоси қизиқтирган. Аммо ўша даврда қадрият борлиқ билан айнийлаштирилган, қадриятга хос бўлган хусусиятлар эса унинг мазмунига киритилган. Масалан, Зардўшт, Моний, Суқрот ва Платон учун яхшилик ва адолат каби қадриятлар ҳақиқий борлиқнинг бош мезонлари ҳисобланган. Аксиология – фалсафанинг қадриятларни ўрганиш билан шуғулланувчи алоҳида бўлими (юнон. axios - қадриятлар, logos – билим: қадриятлар ҳақидаги фан). Қадриятлар улкан фалсафий аҳамиятга эга. Қадриятлар тушунчаси инсоннинг дунёга бўлган муносабатининг алоҳида жиҳатини намоён этади. Улар инсон фаолияти, жамият ва маданиятнинг ўзига хос хусусиятларини янада теранроқ англаб етиш имконини беради. Жамият ва оила. Оилада жамиятнинг туб моҳияти ўз аксини топган. Уни кичик жамият дейиш мумкин. Жамият аъзоси оила бағрида вояга етади, ижтимоий муносабатларни ўзлаштиради ва инсоний фазилатларни намоён этади. Баркамол инсонни шакллантириш, уни ҳаётга, меҳнатга тайёрлаш оиланинг муқаддас вазифасидир. Оилани мустаҳкамлаш жамият барқарорлиги ва қудратининг муҳим шартидир. Шу боис, давлат оилани ўз ҳимоясига олади. Жамият маънавий-ахлоқий муҳити соғломлиги асосан оилавий маданиятга боғлиқ. Оилада эр ва хотин мавқеи, оилавий муносабатлар характери турли халқларда турличадир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар оила қадриятлари билан боғлиқ. Она ва аёл муқаддаслиги ўзбекона қадриятлардан бири. Она ва аёлнинг муқаддаслиги тўғрисидаги ғоялар оилавий муносабатларни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Download 174,51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling