Ми = И х Мк х С
бу ерда,
И - ишчининг бошқа жойга ўтиши сабабли иш жойининг бўш қолган кунлари сони;
Мк- битта ишчининг ўртача бир кунлик маҳсулот ишлаб чиқариши, с;
С - ёмон шароитлар туфайли иш жойини ўзгартирган ишчилар сони.
3. Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш
Корхонада мавжуд иш жойларида санитар-гигиеник ҳолатларни баҳолаш санитар-гигиеник нормалардан четланишлар мавжуд бўлган вақтларда ўтказилиши мумкин. Абсолют четланишлар катта диапазонларда ўзгаришлари мумкинлигининг сабабини уларни 3 зонага бўлиб ўрганиш тавсия этилади: (ишлаш) қулай, қониқарсиз (ноқулай), йўл қўйиб бўлмайдиган.
+улай зонага тегишли кўпчилик кўрсаткичларни аниқлаган ҳолда санитар-гигиеник ҳолат ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Бунда, асосан қуйидагилар ҳисобга олинади: ёруғлик, зарарли моддалар, газлар, аэрозоллар, микроиқлим, яъни ҳаво ҳарорати, намлик, ҳаво ҳаракати тезлиги, механик силкинишлар, яъни вибрация, шовқин, нурланиш, атмосфера босими каби кўрсаткичлар.
Санитар-гигиеник ҳолатни баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
1. Меҳнат шароитига кўра қулай зонага тегишли бўлган иш жойлари ҳажмини белгиловчи (Киж) коэффициент қуйидаги формула орқали аниқланади:
Киж = М+ : МУ
бу ерда,Мк - қулай иш шароитига эга бўлган иш жойлари миқдори;
МУ - умумий иш жойлари миқдори.
2. Мавжуд иш жойларида норма чегараларидан пастки томонга чекинишларга эга бўлган ишлаш шароитларининг санитар-гигиеник кўрсаткичлари ҳажми (Кс) коэффициенти.
3.Корхона бўйича санитар-гигиеник нормаларга мос келмайдиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар ҳажми (Кин) коэффициенти қуйидаги формула орқали топилади:
Кин = Ир.н : ИУ
бу ерда, Ир.н –санитар-гигиеник нормаларга мос келмайлиган ҳолатларда ишлайдиган ишчилар миқдори;
ИУ –умумий ишчилар миқдори.
4. Корхонада иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай санитар-гигиеник шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коэффициенти (Кп).
Do'stlaringiz bilan baham: |