1. Касалликлар ва травматизм оқибатларида иш вақти йўқотишларини аниқлаш


Download 139.71 Kb.
bet4/6
Sana21.06.2023
Hajmi139.71 Kb.
#1643444
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
mehnat mustaqil 14 Меҳнат шароитлари ва уларга баҳо бериш.,,

Кп=Т : (Т+п)

бу ерда, Т - умумий ишлаган вақт,


п - иш кунининг қисқартирилиши ва қўшимча дам олиш кунлари берилиши сабабли ишлатиладиган вақт.
Юқорида кўриб ўтилган кўрсаткичлар бўйича кичик бўлимлар, ишлаб чиқариш корпуслари ва шу кабиларда санитар-гигиеник ҳолат бўйича маълум таҳлиллар ўтказилиши мумкин. Бу турдаги таҳлиллар бизга қаерда ва қандай ноқулай ёки йўл қўйиб бўлмайдиган санитар-гигиеник ҳолат мавжудлигини, у ерда банд ишчилар миқдори, иш вақти, иш куни қисқартирилиши ва ноқулай шароитдаги меҳнат билан банд ишчиларга қўшимча дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиш коэффициенти ҳажмини аниқлаш имконини беради.
Корхонада меҳнат шароитларини умумий ҳолда баҳолаш жуда мушкул. Лекин барибир меҳнат шароитларини баҳолашда асосий кўрсаткич бўлиб ялпи иш вақти жамғармаси ҳисобланади, чунки бу ерда нафақат санитар-гигиеник элементлар ҳисобга олинади.
Санитар-гигиеник ҳолат ва уни яхшилаш чоралари самарадорлигини баҳолаш жараёнида меҳнат шароити ҳолатининг ўзгариши ва шунингдек, ўтказилган тадбирларнинг иқтисодий-ижтимоий натижалари таҳлил қилинади. Иш жойларида меҳнат шароити ҳолатининг ўзгариши тўғрисида қуйидаги асосий кўрсаткичларни кузатиш мумкин: ҳаво таркибидаги заҳарли моддаларнинг камайиши, ёруғлик ва микроиқлимнинг яхшиланиши, нурланишнинг пасайиши ва бошқалар.
Корхоналарда санитар-гигиеник ҳолатни яхшилаш борасидаги ишларнинг ижтимоий натижалари қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади:
- нормал меҳнат шароитларида ишловчи ишчилар сонининг ошиши;
- касбий носозликлар ва ноқулайликларнинг пасайиши;
- меҳнатнинг ноқулай шароитлари билан боғлиқ бўлган кадрлар харакати ва корхона ички миграцияси даражасининг пасайиши.
Иқтисодий натижалар эса иқтисодий самарадорлик даражаси билан ҳисобланади. Бу корхонада санитар-гигиеник ҳолати яхшиланган ишчиларга олдиндан тўланадиган компенсация ва қўшимча тўловлар миқдорининг камайиши билан изоҳланади.
4. Жамоа психологик муҳити ва унинг кадрлар

Download 139.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling