1. Kasbiy pedagogika fanining ob’ekti va maqsadi, vazifalarini izohlang!
Download 379.84 Kb.
|
Билетга жавоблар
Назорат қилиш ва якунлаш даври - бу муддатни асосий ваэифаси
фақатгана олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлаб қолмай, балки уларни замонавий мослама ва қурилмалардан фойдаланган ҳолда мукаммалашиб боришидир. Ишлаб чиқариш фахрийларнинг ишларини ўрганиш ва ўзлаштириб олиш таълим олувчида ишлаб чиқариш амалиѐти жараѐнида мустақиллик ҳиссини шаклланиб боришига ѐрдам беради. Таьлим олувчилар меҳнат жамоаси оқимига кириб жамоада ривожланиб, тарбияланиб, шахс сифатида шаклланиб борадилар. Бу муддат охирида таълим олувчилар мустақил равишда ишларни режалаштириши ўз иш жойларида илғор методларни қўллашлари, мустақил равишда иш қуролларни бошқаришлари ва ишлашлари чизма ва технологик ҳужжатлардан фойдаланишлари ва шу билан бирга ишлаб чиқаришдаги янги ютуқларга эришишга интилишлари, вақтни, хомашѐни тежашлари, меҳнат хавфсизлиги талабларига жавоб беришлари керак бўлади. Ишлаб чиқариш таълимини инвариант тизими - бу тизимни мазмуни ўқув материални таснифлаш ва ўқувчига юқори малакали касбларни ўргатиш. Ишлаб чиқариш таълимининг муаммоли аналитик тизими - бу ерда ўқув жараѐни ва бутун ўқув материали алоҳида ўқув муаммоларга бўлиниб мустақил мазмунга эга. Берилган муаммо меҳнат жараѐнла-ридан келиб чиқиб, таълим олувчиларни фаолиятида бажариладиган иш учун зарур бўлган ақлий ва жисмоний жараѐнлар ўрганилади. Ҳар бир муаммо учун мустақил вазифа белгиланиб, уларни ҳал қилишда муаммоли мавзуни таркибий тизими умумий кўринишда таълим олувчилар томонидан ўрганилади. Ҳар бир муаммо таълим олувчилар томонидан кўриб чиқилиб, сўнгра ҳар бир муаммога изоҳ берилади. Технологик жараѐндаги бу муаммонинг ўрни ажратилиб берилади. Билет №25 1. Таълимда «инновацион жараёнлар» термини нимани англатади? 2. Муаммоли ўқитишнинг моҳияти нимада? 3. Замонавий ўқитиш технологияларининг аҳамиятини тушунтиринг? 4. Касбий педагогика қандай фанлар билан алоқада? 5. Касб таълими методларига нималар киради? Download 379.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling