1. Кириш Молия бозори рискларининг моҳияти, турлари, хусусиятлари, табиати, сабаблари ва оқибатлари


Биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган хатарлар


Download 56.91 Kb.
bet2/5
Sana08.05.2023
Hajmi56.91 Kb.
#1442903
1   2   3   4   5
Bog'liq
МОЛИЯ БОЗОРИ РИСКЛАРИ ВА ИНВЕСТИЦИОН ПАРТФЕЛЛАРНИ БОШКАРИШ АСОСЛАРИ

Биринчи гуруҳга фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган хатарлар. Бу хатар ққБда бўлган барча қимматли қоғозлар турини ўз ичига олиши мумкин, яъни бу хатар диверсификация бўлмайди, қимматли қоғозларга инвестиция қилингандаги даврдан бошланиши мумкин. Буни қуйидаги схемада кўришимиз мумкин.

Фонд бозорининг умумий ҳолати билан боғлиқ бўлган диверсификация бўлмайдиган хатарлар

Инфляция жараёни билан боғлиқ бўлган хатар

қонунчиликни ўзгариши билан боғлиқ бўлган хатар

Фоиз (процент) даражасини ўзгариши билан боғлиқ бўлган хатар

“Айиқлар”, “Буқалар” бозоридаги хатар

Ҳарбий конфликтлар билан боғлиқ бўлган хатар

Бу хатарларнинг келиб чиқишига сабаб ҳали қимматли қоғозларнинг миллий бозори жаҳон андозаси режимида ишлай олмаслигидир. Энди шу хатарларни бирма-бир кўриб чиқайлик:
1. Инфляция жараёни билан боғлиқ хатар.
Сармоядор (инвестор) қимматли қоғозларни сотиб олган вақтда ҳар доим инфляция хавфи бўлиши мумкин. Инфляциянинг юқори бўлиши кўзланган даромадни олишга йўл бермайди ва инвестор маълум даражада зиён кўриши мумкин.
2. қонунчиликни ўзгариши билан боғлиқ бўлган хатарлар.
Мамлакатда Президентининг ўзгариши билан ёки бошқа сабабларга кўра амалдаги қоунунлар ўзгариши мумкин ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Натижада ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармайди. Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорига салбий таъсир кўрсатади. (Масалан, Ўзбекистон Республикасида 1992 йил чиқарилган 12% ички заём ютуқларини номаълум муддатга музлатганлиги, солиқ тизимидаги ўзгаришлар, савдо қоидаларининг ўзгариши ва ҳ.к.).
3. Фоиз (процент) даражасининг ўзгариши.
Бу ҳол қимматли қоғозлар бозорида бозор баҳосининг ўзгариши натижасида олинадиган процентга таъсир кўрсатади. Кредит тизимини, валюта курсини ўзгариши натижасида молия бозоридаги ўзгаришларга олиб келади ва кўзланган фойдани олишни камайиш хатари юзага келади.
4. Ҳарбий конфликтлар (можаролар) билан боғлиқ бўлган хавф-хатарлар.
Ҳарбий ҳолат натижасида мамлакатда биржалар иши ёпилади, қимматли қоғозлар бозоридаги савдолар тўхтатилади ва бу ҳол бир бутун молия бозорига таъсир кўрсатади.
Иккинчи гуруҳ хавф-хатарлар фонд бозорининг айрим ҳоллари билан боғлиқ бўлган (диверсификация ҳолатидаги) хатар. Улар қуйидаги икки турга бўлинади:


Download 56.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling