1. Кўп қаватли саноат бинолари ҳақида умумий маълумотлар
Download 1.18 Mb.
|
TEMIR BETON ENG TOGRISI
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.5.4. Кўндаланг қовурғаларни ҳисоблаш
3.5.3. Плита токчасининг ҳисоби
Плитанинг токчаси бир қаторли кўп оралиқли қовурғалар ораёпмасида жойлашган плита сифатида кўриб чиқилади. Плитанинг токчаси Вр-I синфли симдан тайёрланган пайвандланган сим тўр билан арматураланади. Бунда, С1-симтўр плита оралиғига, С2-симтўр таянчларга жойлаштирилади. Бунда, l1=1.25 м, l2=1.30 м –қирралар бўйича олинган оралиқлар. Уларнинг нисбати: Плитанинг токчасига таъсир этувчи юклар 2-жадвалда келтирилган. 2-жадвал Плитанинг токчасига таъсир этувчи юкларни аниқлаш
Токча кесимининг ишчи баландлиги h0=5-1.5=3.5 см. Ички кучлар жуфтининг елкаси zf=0.95h0=3.32 см. ва - l1 ва l2 йўналишлардаги токчанинг 1 м энига тўғри келувчи арматуранинг кўндаланг кесим юзаси. [7] асосан бўлганда тенг деб қабул қилинади. Арматура стерженларининг диаметри: - бўйлама йўналишда d1=4 мм; - кўндаланг йўналишда d2=3 мм. Таянч ва оралиқ моментларининг қийматлари аниқланади (9-расм). 9-расм. Плита токчасининг ҳисобий схемаси. Тиргак таъсирини эътиборга олиш учун моментлар қиймати 20% га камайтирилади. Талаб қилинган арматура кесимининг юзаси қуйидаги шартдан фойдаланиб топилади: Бундан келиб чиқиб: Плита токчасининг 1 м га тенг бўлган энидалиги топилади. Қуйидаги арматура симлари қабул қилинади: - бўйлама йўналишда 5 ø4 Вр-I (қадами 200 мм), =0.63 см2>0.420 см2; - кўндаланг йўналишда 5 ø4 Вр-I (қадами 200 мм), =0.63 см2>0.378 см2 3.5.4. Кўндаланг қовурғаларни ҳисоблаш Кўндаланг қовурғанинг ҳисобий схемаси 10-расмда келтирилган. Кўндаланг қовурғанинг ҳисобий оралиғи ушбу қовурғалар ўқлари орасидаги масофага тенг бўлади, яъни l=1.36 м. Қовурғанинг баландлиги 200 мм, кўндаланг қовурғалар орасидаги масофа l=1.35 м. q1=20.53кH/м q=20.84кH/м 10-расм. Кўндаланг қовурғанинг ҳисобий схемаси. Қовурғага таъсир қилувчи ҳисобий юклар: токчасидан, юк майдони миқёсида йиғилган Қовурғанинг оғирлигидан: Қовурғага тушувчи умумий юк: Оралиқнинг ўртасидаги эгувчи момент миқдори: Таянчлардаги кўндаланг кучнинг миқдори: Қовурғанинг кўндаланг кесим шакли 11-расмда келтирилган. Қовурға битта пайвандланган ясси каркас билан арматураланади. Бу каркасдаги: - бўйлама арматура – A-III синфли пўлатдан, - кўндаланг арматура эса – A-II синфли пўлатдан иборат. 11-расм. Қовурғанинг кўндаланг кесими шакли. Кўндаланг қовурғани арматуралаш. см > 0.1h=0.1·20=2 см бўлганда, токчанинг қовурғага нисбатан ҳар иккала томонга чиқиб туриши 1/6·l=1/6·1.36=0.23 м дан ва 6 =6·0.05=0.3 м дан катта бўлмаслиги лозим. Қовурғанинг эни: b=(5+10)/2=7.5 см. Юқоридаги токчасининг эни: Қовурға кесимининг эквивалент ҳисобий схемаси 12-расмда келтирилган. As 12-расм. Кўндаланг қовурғанинг эквивалент ҳисобий схемаси. Бетоннинг ҳимоялаш қатлами a=2,5 см. Унда h0=h-a= 20-2.5=17.5 см га тенг бўлади. Мустаҳкамлик шарти бўйича: Демак, нейтрал ўқ таврнинг токчасидан ўтади. Энди, кўндаланг қовурғадаги арматуранинг кўндаланг кесими майдони аниқланади: Бетоннинг сиқилган зонасининг характеристикаси илгари аниқланган w = 0.69 га тенг. Юқорида келтирилган формула бўйича ξR ҳисобланади. А0 қиймати аниқланади: [1] бўйича бўлганда ξ ва ν қиймати топилади. Юқорида келтирилган формулага асосан Аs қиймати ҳисобланади. Сортамент бўйича 1 ø8 A-III, As=0.503 см2 Ҳисобий кўндаланг арматурани ўрнатиш зарурияти текширилади. Дастлаб конструктив талабларга асосан қуйидагилар қабул қилинади: 1 ø10 A-II, унинг қадами: S=h/2=200/2=100 мм ва Аsw=0.785 см2 Юқорида келтирилган формулага асосан φf қийматини аниқлаш: , чунки бўйлама куч мавжуд эмас. Хомутлардаги зўриқишларни элементнинг бир бирлик узунлиги учун ҳисобланади. Юқорида келтирилган формуладан с0 топилади: . с0=20.86 cм га тенг Бетон томонидан қабул қилувчи зўриқиш Qb ни топиш: ∙см2= =36.845 кН > Q=6.47 кН Демак, ҳисобларга асосан кўндаланг арматура талаб қилинмайди, шунинг учун у конструктив талаблар асосида қабул қилинади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling