Триполи-Кукутени маданияти (мил. авв. IV минг йилликнинг охири-III минг йилликнинг охирги чорагигача) Шарқий Европада фаолият юритган. Ғарбий Украина, Молдова ҳудудида-Триполи, Шарқий Руминияда унга яқин 32
Кукутени маданияти тарқалган. Триполье маданиятининг уч босқичи ажралиб туради. Триполье маданиятига оид ёдгорликлар битта маданий қатламли деҳқончилик қишлоқларидан иборат. Бу маданият эгалари экин майдонларининг унумсизлиги сабабли бир жойда узоқ яшамасдан, яшаш манзилларини ўзгартириб турган. Археологларнинг тахминига қараганда Триполи маданияти эгалари ҳар 50-70 йилда янги ерга кўчиб ўтган.
Қишлоқлар дарё қайирлари, кейинги босқичларида дарё бўйи тепаликларида қурилган. Айрим манзилгоҳлар ёғоч девор, вал ва хандак билан ўраб олинган. Илк босқичида ертўла уйлар қурилган. Кейинги босқичларида ер устида қурилган уйлар икки, ҳатто уч қаватдан иборат бўлган. Алоҳида ажратилган хоналарда ўчоқ, дон сақлаш учун мўлжалланган йирик сопол идиш, ёрғучоқ ўрин олган. Хўжалиги деҳқончиликдан иборат бўлиб, буғдой, арпа, нўхат тариқ экишган. Жанубий ҳудудда яшаган аҳоли боғдорчилик билан ҳам шуғулланган. Узум, ўрик, олхўри экилган. Чорвачилик хўжаликнинг иккинчи тармоғини ташкил этиб, асосан қора мол боқилган. Чўчқа, қўй ва эчки кейинги ўринларни эгаллаган.
Евросиёнинг бошқа ҳудудларида неолит даврига хос ўзлаштирувчи хўжалик шаклларини сақлаб қолган маданиятлар фаолият юритган.Уларда маҳаллий ҳудуднинг табиий-географик шароитларидан келиб чиқиб, ўзлаштирувчи хўжалик шаклининг овчилик, териб-термачилик ва балиқчилик шакллари билан кун кечирганлар. Минтақадаги ҳар иккала хўжалик шаклида фаолият юритган халқлар ўртасида ўзаро маданий алоқалар мавжуд бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |