1– лаборатория машғулоти: Дискрет косинус алмаштириши асосида видеомаълумотларни сиқишни тадқиқ қилиш
Download 89.11 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг бажарилиш тартиби
- «Вид компоненты»
1.1- расм. Бирламчи тасвир ёруғлик пикселлари сигналли матрицаси Кейинги босқичда ушбу матрица алгоритм қўлланмасига киритилган махсус математик формула ёрдамида қайта ишланади. Натижада матрицанинг юқори-чап қисми элементлари юқори частотали ва қолган элементлари паст частотали элементларга айлантирилади (1.2 расм). ДКП спектрининг авфзаллиги шундан иборатки, спектр энергиясини асосий қисмини ташкил этувчи частота энергия маълум бир қисмга нолинчи частота атрофида йиғилади.
1.2- расм. ДКА дан кейин қайта ишланган мартица коэффициентлари RLE ишининг эффективлигини ошириш учун зигзигсимон қайта ишлаш усули қўлланилади (расм 1.3), бу усул жуда катта сиқиш коеффициентини олиш имкониятини беради, лекин бу коэффициенти рухсат этилган миқдордан оширилиб юборилса тасвирда йўқолишлар пайдо бўлиши мумкин. 1.3- расм ДКПда коэффициентларини зигзагсимон ўқилиши 1.4- расм. ДКП усули асосида 75 марта сиқилган тасвир Дастур қўлланмаси Дастур макети иккита асосий панелдан ташкил топган: - кўрсатиш панели - бошқариш панели 1.5- расм. ДКА дастури интерфейси Кўрсатиш панелида юкланган тасвир кўрсатиб турилади. Агар юкланадиган тасвир ўлчами панелга сиғмаса, у чапдан ёки тепадан кесилади. Бошқариш панелида юкланган тасвирни қайта ишловчи жараённи бошқарувчи барча зарурий элементлар жойлаштирилади. 1.6- расм. R (88) матрица 1.7- расм. G (88) матрица Бундан ташқари бошқарув панелида қайта ишланган тасвир пареметрларини ҳам кўриш мумкин. Ишнинг бажарилиш тартиби Лаборатория ишининг виртуал дастурини ишга туширинг. «Загрузить» тугмасини босиб, синалувчи тасвирни юкланг. Тасвир ҳосил бўлгач “кўрсатиш панелининг” исталган қисмига сичқончанинг чап тугмасини босинг. Ажратилган блок ўлчами 8x8. Очилган ойнанинг «исходный массив» режимида бирламчи массивнинг параметрлари келтирилган. «Вид компоненты» бўлимидаги барча (R,G,B, Y, U, V) компонент кетма-кет киритилиб, сигналли матрицалар ҳисоботлари бирма-бир олинади. Очилган ойнанинг «массив после прямого ДКП» режимига ўтиб 5 пунктдаги амални кетма-кетликда бажаринг. Очилган ойнанинг «массив после обратного ДКП» режимига ўтиб 5 пунктдаги амални кетма-кетликда бажаринг. Жорий ойнани ёпинг. Дастур ойнасидаги «Матрица квантования» қисмини босиб, пайдо бўлган ойнада унинг бирлигини «1» га тўғирланг ва қийматларни сақлаб ойнани ёпинг. 1.8- расм. Квантланган матрицаларни бошқариш панели Сўнгра асосий панелдаги «Кодирование» тугмасини босинг ва жараён тугагач бирламчи ва кодланган сигнал қийматларини ёзиб олинг. 1.9- расм. ДКУ интерфейсида тасвирларни сиқиш коэффициентини намоиш қилиш панели Ушбу қийматларни панелда кўрсатиш ҳолатларини ўзгартириш учун «Исходное» ва «Преобразованное» тугмалари ёрдамида амалга ошириш мумкин. Ҳосил бўлган натижаларни солиштиринг. Download 89.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling