1-Lektsiya Uzliksiz ta`lim tizimi matematika ta`limini takomillashtirishning dolzarb muammalari reja
Интернет тармоғининг машҳур ва оммабоп хизматлари
Download 458 Kb.
|
Texnologiyalar va loyixalash(UZ)
- Bu sahifa navigatsiya:
- WORLD WIDE WEB (Жаҳон ахборот тармоғи)
Интернет тармоғининг машҳур ва оммабоп хизматлари
Интернет хизмат турлари Интернет, авваламбор, унинг фойдаланувчиларига ахборот хизмати кўрсатиш учун яратилгандир. Умуман олганда, интернет хизмат турлари ниҳоятда кўп ва хилма-хил бўлиб (янги хизмат турлари кун сайин пайдо бўлиб, баъзилари йўқолмоқда), уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: WWW - электрон саҳифа хизмати; электрон почта хизмати; телеконференция (Usenet); файлларни узатиш (FTP); служба имен домен (DNS) (тармоқ ҳудудларига ном бериш хизмати); Telnet хизмати; IRC - хизмати ёки Chat конфереция; Маълумотларни излаш хизмати. WORLD WIDE WEB (Жаҳон ахборот тармоғи) WWW Интернетнинг энг оммалашган ахборот хизматларидан бири саналади. Ҳозирги вақтда интернет хизматининг 90% га яқинини WWW хизмати ташкил этади. Интернетга acoc солингандан бошлаб (1969 йил) WWW хизмати ташкил этилгунга қадар, интернет секин ривожланди ва 25 йил давомида бор-йуғи 2 миллионга яқин фойдаланувчига эга эди, холос. WWW хизмати ташкил этилгандан сўнг эса (1996 йил) ҳap ярим йилда интернет фойдаланувчиларининг сони 1,5 баробарга ортиб борди. Бугунги кунда интернет тармоғининг фойдаланувчилари сони 300 миллиондан ортиқ. WWW хизматининг асосий тушунчалари: HTML формати; "Гиперматн" боғланиш; HTTP "гиперматн" узатиш протоколи; Web ҳужжатлар; Web узел ва сайтлар; Web саҳифаларнинг фаол қисмлари. Электрон почтаЭлектрон почта (e-mail — electronic mail) оддий почта каби вазифани бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотларни жўнатилишини таъминлайди. Унинг асосий афзаллиги, вақтга боғлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, дастур файлларини ўз ичига олиши мумкин. Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча манзиллар бўйича жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоқнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий хизмат дастурлари билан умумий интерфейсга эга. Бундай ёндошувнинг моҳияти шундаки, хост компьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни таъминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни компьютер фармоиш сифатида қабул қилади ва бажаради. Электрон почта билан ишлаш учун бир қатор дастурлар яратилган, уларни mail умумлашган ном билан бирлаштириш мумкин. Windows операцион системасида электрон почта билан ишлашни Microsoft Outlook Express иловаси таъминлайди. Бу дастурлар қуйидаги вазифаларни бажаради: матнни яратиш; хат-хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш; хат-хабарларни ўчириш; манзилни киритиш; хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш; турли ҳужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт қилиш (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш; хатларни мавзусига қараб ажратиш 10-Lektsiya Download 458 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling