1. Ўлкашунослик фанининг мақсад ва вазифалари


Download 33.13 Kb.
bet2/3
Sana11.03.2023
Hajmi33.13 Kb.
#1259584
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу Ўлка (1)

2. Ўлкашунослик объекти. Ўлкашуносликнинг объекти бўлиб табиат, аҳоли, хўжалик, тарих, санъат ва маданият кабилар ҳисобланади. Мазкур объектлар турли фанлар томонидан ўрганилади. Аммо барча фанларнинг ўрганиш предмети биттадир, яъни ўлка. «Ўлка» шартли тушунча бўлиб, унинг миқиёси ким ва қандай мақсадда ўрганишига боғлиқ. Масалан мактаб, академик лицей ёки касб–ҳунар коллежлари учун унинг ўрганиш объекти унинг атрофи, маҳалла, қишлоқ, туман, шаҳар бўлиши мумкин.
3. Географик ўлкашунослик, унинг тармоқлари.
Ўлкашуносликнинг қуйидаги тармоқлари мавжуд: табиий ёки географик ўлкашунослик, иқтисодий ўлкашунослик, тарихий, этнографик ўлкашунослик, маданий ва санъат ўлкашунослиги.
Табиий ёки географик ўлкашунослик ўлка табиатини, яъни ўлканинг геологик тузилиши, фойдали қазилмалари, рельефи, иқлими, ички сувлари, тупроғи, ўсимлиги ва хайвонот дунёси хамда ландшафтларини ўрганади.
Иқтисодий география ва иқтисодий ўлкашунослик ўлка аҳолисини, шаҳар ва қишлоқларини, ишлаб чиқариш корхоналарини, транспорт тизимини ва ташқи иқтисодий алоқаларини ўрганади.
Тарихий ўлкашуносликнинг мақсади ўлка тарихини, тарихий воқеаларни, археологик ёдгорликларни, тарихий ёдгорликларни ўрганишдир.
Санъатшунослик ўлкашунослигининг мақсади ўлканинг халқ ижодини ўрганишдир, яъни муҳим аҳамиятга эга бўлган санъат асарларини, тарихий жойларни (машҳур кишиларни ижоди ва ҳаёти билан боғлиқ бўлган) ўрганишдир.
Географик ўлкашунослик ўлкани табиати ва хўжалигини ўрганиш билан боғлиқ. Географик ўлкашунослик ўқувчиларга ва талабаларга ўз ўлкасини ўрганишга ва билишга имкон яратади хамда фанларни яхши ўзлаштиришга ёрдам беради, табиий, тарихий ва маданий ёдгорликларга хамда табиий бойликларга эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялайди.
Географик ўлкашунослик иккита йирик тармоқдан иборат: табиий географик ёки табиий ўлкашунослик; иқтисодий географик ёки иқтисодий ўлкашунослик.
Табиий ўлкашунослик экология ва табиатни муҳофаза қилишни замонавий муаммоларини глобал, миллий, минтақавий ва махаллий жихатларини ўрганишни таъминлайди.
Атрофдаги ландшафтлар билан яқиндан танишиш, табиат қонунларини ўрганиш ўқувчиларда илмий ишларга қизиқишни ривожлантиради ва келажакда етук мутахассис ёки олим бўлиб етишиш учун замин тайёрлайди.
Табиатнинг таркибларини қонуний уйғунлиги ер юзасида турли ўлчамларга эга бўлган табиий худудий комплексларни келтириб чиқаради. Энг йирик табиий худудий комплекс бўлиб географик қобиқ ҳисобланади. Географик қобиқ турли катталикдаги табиий ҳудудий комплексларга бўлиниб кетади (материклар ва океанлар, табиий географик ўлкалар ва провинциялар, зоналар ва х.к).
Ўлкашунослик ишлари одатда битта ландшафт доирасида олиб борилади. Географик ландшафт деганда аниқ табиий чегарага, бир хил геологик, геоморфологик асосга, бир хил гидротермик шароитга, тупроқ ва ўсимлик қопламига эга бўлган ҳудуд тушунилади.
Географик ландшафтнинг ўлкашунослик мақсадларида ўрганилиши
қуйидаги тартибда олиб борилади:
1. Топографик ишлар
2. Ўлка геологик тузилишини, рельефи ва фойдали қазилмаларини ўрганиш
3. Ўлка иқлимини ўрганиш
4. Ички сувларини ўрганиш
5. Тупроқ қопламини ўрганиш
6. Ўсимлик қопламини ўрганиш
7. Ҳайвонот дунёсини ўрганиш
8. Ландшафтларини ўрганиш.

Юқоридаги табиий географик тавсифлар табиатни ўлкашунослик мақсадларида ўрганишни асосий йўналишларини ташкил қилади.


Иқтисодий географик ёки иқтисодий ўлкашунослик ўлкани аҳолисини ва хўжалигини ўлкашунослик мақсадларида ўрганади, яъни иқтисодий ўлкашунослик ўлканинг ҳозирги иқтисодий – ижтимоий ҳаётини ўрганади.
Иқтисодий ўлкашуносликнинг объектлари бўлиб ўлка ахолиси, хўжалиги, шаҳарлари, қишлоқлари, алоҳида саноат корхоналари (фабрикалари, фермер хўжаликлари, илмий ва маданий ташкилотлар, дам олиш корхоналари, таълим муассасалари ва х. к).
Жамиатнинг ижтимоий – иқтисодий ҳаётининг барча тармоқлари бир-бири билан чамбарчас боғланган. Шунинг учун ўлка ахолисини ва хўжалигини ўрганганда комплекс ёндошиш зарур. Комплекс ёндошиш ўлка ижтимоий-иқтисодий тизимидаги ички ва ташқи алоқаларни очиб беришга имкон беради.
Ўлка аҳолиси ва хўжалиги қуйидаги тартибда ўрганилади.
1. Ўлканинг географик жойлашуви
2. Ўлка аҳолиси
3. Ўлка табиий бойликлари
4. Ўлка хўжалигининг ривожланиш тарихи
5. Ўлка саноатининг асосий тармоқлари
6. Ўлка қишлоқ хўжалиги
7. Ўлка транспорти
8. Ўлканинг ташқи иқтисодий алоқалари.

Ўлка ахолиси ва хўжалиги хақидаги статистик маълумотлар туман ёки вилоят статистика бошқармасидан, статистик тўпламлардан, иқтисодий ва иқтисодий географик мақолалар, тўпламлар, монографиялар, рисолалар ва бошқа нашрий манбалардан олинади.





Download 33.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling