1. Маънавият тарғиботи жамият юксалишининг асосий омили. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳатию Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги


Долзарб янгиликлардан фойдаланиш тамойилини биласизми?


Download 354.32 Kb.
bet12/16
Sana16.06.2023
Hajmi354.32 Kb.
#1508520
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
9 Маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш

Долзарб янгиликлардан фойдаланиш тамойилини биласизми?
Одамларнинг онгига тез ва соз кириб боришга хизмат қилади. Долзарб янгилик бирор воқеага дахлдор, манфаатдор аҳоли қатламлари – зиёлилар, фермерлар, ёшлар ва ҳоказоларни тез қамраб олади. Тез ёйилади. Уларнинг қараш ва эътиқодларига таъсир қилади. Тез ва амалий натижа беради. Бунинг учун ёритиладиган воқеа-ҳодисани танлашда уларнинг аҳоли кўпчилик қисми учун муҳимлигидан келиб чиқилади.
Тушунарлилик тамойили ҳақида нималарни биласиз?
Тарғибот назариясида “Нутқида 10та тушунарсиз сўз ишлатган нотиқ банкротга учрайди”, деган нақл бор. Бу бежиз эмас. Тарғиботчи кўпроқ кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган сўзлардан фойдаланса, нутқи тушунарли бўлади. Расмиятчилик одамни бездиради. Тинговчилар билан расмий мажлис ўтказаётгандек оҳанг, мимика, кайфият, ҳолат ва методда эмас, гўёки шунчаки дўстона суҳбат қилаётгандек эркин ва самимий тарзда тадбир ўтказиш тарғиботчининг фойдасига ҳал бўлади.
Самимият тамойили нима учун керак?
Самимият бегонани – танишга, танишни дўстга айлантиради. Тарғиботда ҳам. Айниқса, мустақиллик мавзусида сўз кетганда. Шунинг учун Президент Қарори расмиятчилик, баландпарвозлик каби хатолардан бизни огоҳлантиради. Самимийлик сўзловчи ва тингловчиларни бир маънавий организмга айлантиради. Юраклар бир хил ура бошлайди. Бунга эришмоқ учун нотиқдан эътиборлилик, зийраклик, чуқур билим, самимият талаб қилинади. Агар расмиятчиликка берилиб кетилса, иштирокчиларда ҳатто энг муқаддас мавзуларга ҳам бефарқлик пайдо бўлиши мумкин.

Назорат саволлари

  1. Маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этишдан кўзланган мақсад ва вазифалар?

  2. “Тарғибот”, “Ташвиқот” сўзларининг маъноси нима?

  3. Маънавий маърифий ишларга тизимли ёндашиш нима дегани?

  4. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳати.

  5. Маънавий-маърифий тадбир алгоритми нима?

  6. Тадбир пресс-релизи қандай тайёрланади?

  7. Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги нимага қараб белгиланади?

  8. Тадбир самарадорлигининг мезонлари нималардан иборат?

  9. Маънавий-маърифий тадбир самарадорлигининг шартлари нималардан иборат?

  10. Тарғиботнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?




Download 354.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling