1. Маънавият тарғиботи жамият юксалишининг асосий омили. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳатию Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги


*изоҳ: баллар йиғиндиси ўрганилган тадбир самарадорлигининг миқдорини кўрсатади


Download 354.32 Kb.
bet8/16
Sana16.06.2023
Hajmi354.32 Kb.
#1508520
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
9 Маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш

*изоҳ: баллар йиғиндиси ўрганилган тадбир самарадорлигининг миқдорини кўрсатади.


Маънавий-маърифий тадбир самарадорлигининг
шартлари нималардан иборат?


1-шарт. Тарғиботчининг ахборот-коммуникатив компетентлигига қўйиладиган талаблар
Маърузачи мавзуда кўтарилган муаммонинг келиб чиқиш сабаблари, тарихи, унинг бугунги ҳолати ҳақида тўлиқ тасаввур ва тушунчага эга бўлиши, мавзуни ёритишда мавжуд фактларни керакли йўналишда талқин эта олиши, иложи борича, аудитория тушунмайдиган, умумий, мавҳум, ноаниқ гаплардан қочиши керак. Тилнинг ўта илмийлиги қатнашчиларни зериктириб қўяди. Оқибатда мақсадга эришиб бўлмайди.


2-шарт. Тадбирни ўтказишдан олдин унга зарурат, эҳтиёжнинг ҳамда уни ўтказишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш заруратининг асосланганлиги
Тадбирнинг нима учун айнан шу мавзуда, шу вақтда, шу қатнашчилар таркиби билан ўтказилаётгани ташкилотчилар томонидан асосланиши керак.
Тадбир ўтказилишидан олдин тадбирнинг ўтказиш заруратини аниқлаш лозим. Бу зарурат дунёда рўй берган ижтимоий-сиёсий воқеа ёки мамлакат миқёсидаги кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар ва аҳолининг бу тўғрида ишончли манбалардан муфассал, аниқ ахборот ҳамда маълумотларга эга бўлишга интилиши бўлиши мумкин. Тадбирнинг белгиланган вақти бевосита рўй берган ёки рўй бериши кутилаётган воқеа ва ҳодиса ғоявий жиҳатдан турлича талқин этилиши ҳамда ортиқча миш-мишлар тарқалишининг олдини олишни кўзлаган бўлиши керак. Қатнашчилар таркиби тўғрисида олдиндан маълумот олиш тарғиботчига тадбирда кўрилаётган масала моҳиятини тушунтиришда мўлжал ва йўналишни тўғри белгилашга ёрдам беради.


3-шарт. Тадбирга тайёргарлик кўриш
Тадбирга тайёргарлик кўришда нотиқ ўзига тақдим этилган қўлланмадан, илмий адабиётлардан, интернет тармоғидан фойдаланиши, мутахассислар билан суҳбатлашиши, маълумотлар тўплаши керак. Республикамизнинг марказий оммавий ахборот воситалари, телерадиоканаллари маълумотларидан унумли фойдаланиш зарур.



Download 354.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling