КЕЙСЛАР:
1-кейс
Фарҳод Тоҳиров Ёшлар ишлар агентлигининг Жиззах вилояти Дўстлик тумани Наврўз МФЙ даги ёшлар етакчиси лавозимига тайинланди. Маҳалла ёшларидан бир гуруҳи унга мурожаат қилиб, ёш китобхон танловида қатнашиш ниятлари борлигини айтишди. Маҳаллага шаҳар узоқлиги учун ёшларни қаерда тайёрланишини ҳал қилиш масаласи ҳал бўлмасдан ортга сурилиб кетди.
Ёшлар етакчиси бундай масала билан аввал тўқнаш келмаганлиги ва тажрибаси камлиги сабабли ёшларнинг бу мурожаатини ижобий ҳал қила олмади.
Нима учун ёшлар етакчиси бу ишни ҳал қила олмади.
Вазиятни ҳал қилиш учун қандай йўл тутиш керак.
Жавоб: Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижод” жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб қувватлаш фонди ташкил қилинган. Ёшлар етакчиси вазиятни тушунтирган ҳолда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг худудий бўлимларига мурожаат қилиши масалага ечим бўла олади.
2-кейс
Тохир Усмонов Ёшлар ишлар агентлигининг Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Бобур МФЙ даги етакчи лавозимига тайинланди. Маҳалла ёшларидан бир гуруҳи етакчига мурожаат қилиб, таниқли ижодкор, ёзувчи ёки шоирлар билан учрашиш, мотивация олиш, шеър ва ижод қилиш борасида тажриба орттириш ниятлари борлигини айтишди. Ёшлар етакчисининг бу борадаги тажрибаси камлиги сабабли мурожаат жавобсиз қолди.
Нима учун ёшлар етакчиси бу ишни ҳал қила олмади.
Вазиятни ҳал қилиш учун қандай йўл тутиш керак.
Жавоб: Ёшлар ишлари агентлигининг Бобур МФЙ даги етакчи Республика Маънавият ва маърифат марказининг худудий бўлимига ҳамда Ёзувчилар уюшмасининг худудий бўлимига мурожаат қилиши ушбу масаланинг ечими бўла олади.
Тест саволлари:
1. Маънавий тарбиянинг асосини, мағзини нима ташкил этади?
А) Илм ташкил этади.
Б) Инсондаги ахлоқ ташкил этади.
С) Билим ва кўникма ташкил этади.
Д) Жамиятдаги инсонларнинг маънавий қарашлари ва тафаккури ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |