1. Маънавият тарғиботи жамият юксалишининг асосий омили. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳатию Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги


Download 354.32 Kb.
bet10/16
Sana16.06.2023
Hajmi354.32 Kb.
#1508520
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
9 Маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш

10-шарт. Эришилган натижа
Қатнашчиларнинг олган билимларини қайси вазиятларда қўллашни айтиб бера олиши (Натижа олинган тўғри ва нотўғри жавоблар сонидан келиб чиқиб баҳоланади).
Маърузачи нутқининг сўнгида, албатта, иштирокчилар билан мавзу юзасидан савол-жавоб учун вақт ажратиши шарт. Ёритилган мавзу тингловчига тушунарли бўлса, уларда саволлар туғилиши мумкин. Агар ҳеч ким савол бермаса, фикр билдирмаса, бу мавзунинг тушунилмаганидан далолат беради. Агар аудиториядан саволлар берилмаса, маърузачи мавзу юзасидан ўзи қўшимча саволлар бериб тадбир самарадорлигини таъминлаши мумкин.
Ҳужжатлаштириш ва тадбирнинг якуний самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар нималардан иборат?
Тадбирнинг баёнида: мақсад, тезислар, берилган савол, олинган жавоблар, ютуқ ва камчиликлар, хулоса ва тавсиялар ёзилиб, имзоланиб, ташкилотчида сақланади.
Тадбир якунида олиб борилган баённомага маъруза матни илова сифатида тикиб қўйилади. Аудиториядан тушган саволлар ва берилган жавоблар ҳам баённомага қўшиб қўйилади. Берилган саволларни маърузачи ўзи учун алоҳида қайд қилиб олиши керак. Чунки айнан шундай саволлар бошқа тадбирларда ҳам берилиши мумкин.
Шундан сўнг берилган тавсия ва хулосалар ҳам тадбир баённомасига илова қилинади.
Тадбир давомида юқоридаги тавсияларга қандай амал қилингани бандма-банд баҳоланиб борилади. Тўпланган баллар ўтказилган тадбирнинг самарадорлик даражасини кўрсатади.
Ўнта шартдан бирортаси, умуман, бажарилмаган бўлса, - 0 балл, 25 % бажарилган бўлса – 3 балл, 50 % бажарилган бўлса – 5 балл, 75 % бажарилган бўлса – 8 балл, 100% бажарилган бўлса – 10 балл қўйилади. Ҳар бир шарт бўйича ютуқ ва камчиликлар қуйидаги жадвалга ёзиб борилади:

Кўрсат-гичлар

Ютуқлар

Камчиликлар

Балл









































































































Download 354.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling