1. Маънавият тарғиботи жамият юксалишининг асосий омили. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳатию Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги


Download 354.32 Kb.
bet9/16
Sana16.06.2023
Hajmi354.32 Kb.
#1508520
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
9 Маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш

4-шарт. Тадбирнинг номи
Қизиқарли, қатнашчиларнинг ёши, касби, манфаатларига мос, маънавий-мафкуравий, тарбиявий йўналишлардан бирининг вазифасига кирувчи долзарб масала қўйилиши. Содда, аниқ, жалб қилувчи бўлиши.
5-шарт. Мақсад
Тадбирнинг мақсади, қатнашчилар билиши зарур бўлган асосий фикрларнинг тезис шаклида аниқ ёзилганлиги. Бу одамларнинг тадбирга тайёрланиб келишига, мулоқотнинг савияси юқори бўлишига хизмат қилади.
6-шарт. Тадбир сценарийси
Тадбирга ёзилган сценарийнинг энг камида бир ҳафта олдин тузилиб, масъуллар ва ижрочилар билан келишилганлиги. Сценарийда сўзга чиқувчилар, савол-жавоблар, кўргазмали воситалар учун вақтнинг тўғри тақсимланганлиги. Сценарийнинг замонавий ва тушунарли, ҳаётий мисолларга бой бўлиши. Шунда маърузанинг ишончли чиқиши таъминланади. Тадбирдан сўнг қатнашчиларда аниқ билимлар тизими шаклланиб қолади.
7-шарт. Тадбирнинг бориши
Қатнашчиларни толиқтирмаслик, уларнинг диққатини доимий жалб қилиб, фаоллаштириб туриш, тарихий, миллий, замонавий мисоллардан фойдаланиш. Одамларни қаторларга, гуруҳларга бўлиб, уларга савол ёки қизиқарли топшириқлар бериш. Тадбир охирида фаоллик ва билимдонлигини кўрсатган 3 кишини мукофотлаш, мукофотланганларга сўз бериш. Уларнинг ўз сўзларида тарғиботчи сингдирмоқчи бўлган тезисларни қайта эслашига шароит яратиш керак. Ана шунда тезисларнинг иккинчи марта бошқа одам томонидан қизиқарли такрорланишига эришилади.
8-шарт. Аудитория
Нотиқ, ташкилотчилар билан қатнашчилар ўртасида мулоқот ва ўзаро мурожаат учун қулай, самимий муҳит яратишни таъминлаш. Қатнашчиларнинг тадбир мавзуи ва мундарижасини билиб келиши.
9-шарт. Тақдим этилаётган ахборотлар ва кўргазмали воситаларга қўйиладиган талаблар
Камида учта кўргазмали воситанинг борлиги. Улардан фойдаланиш (расм, ашёлар, плакат, харита, мультимедия, ахборот технологиялари ва ҳ.к.). Кўргазмали воситалар кам вақт ичида кўп маълумотни чиройли қилиб кўрсатади. Нотиқнинг кўргазмали воситалардан яхшилаб фойдаланиши унинг жиддий тайёргарлигини кўрсатиб, тингловчиларда унга ҳурмат уйғотади.



Download 354.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling