1. Маънавият тарғиботи жамият юксалишининг асосий омили. Маънавий-маърифий тизимнинг технологик жиҳатию Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги


Download 354.32 Kb.
bet11/16
Sana16.06.2023
Hajmi354.32 Kb.
#1508520
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
9 Маънавий маърифий тарғибот ишларини олиб бориш

Жами:







Жами: _____________ балл қўйилди.
_________________________________________ томонидан ташкил этилган «_______________________________________________» мавзуидаги тадбир самарадорлигини кузатган эксперт.
____________________ _____________
(Ф.И.О.) имзо
20__ йил «___»_____________


Тарғиботнинг асосий тамойиллари нималардан иборат?
Маънавият ва маърифат соҳасининг қуроли ҳам, воситаси ҳам, усули ҳам – тарғибот (одамларни рағбатлантириш), ташвиқот (шавқлантириш). Демак, бугун тарғибот – одамларни ягона шиор остида маънавий рағбатлантириши, ташвиқот – “Инсонпарварлик, эзгулик ва бунёдкорлик” шавқини акс эттириши керак.
Тарғибот одамларда янги билим, туйғу, орзу‑истакларни ҳосил қилиш, тўғри асосланган фикр, эътиқодни мустаҳкамлаш, нотўғри шаклланган стереотип, қараш, янглиш хулосаларни ўзгартиришни ҳам кўзда тутади. Шундай экан, масалага илмий‑амалий ёндашув инсон психикасининг тузилишини билишни, тарғиботнинг метод, шакл, технология ва воситаларини ижтимоий психология ва педагогика, социологиянинг замонавий ютуқларига таянган ҳолда танлаш ва амалга оширишни тақозо этади. Акс ҳолда “нуқул улуғ алломаларимиз, боболаримиз эришган ютуқларни мадҳ этиш; ютуқларимизни қайд этиш; тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланмаслик; янгиликларни кечикиб етказиш; мафкуравий таҳдидларни олдиндан кўра билмаслик, превентив (превентив – олдини олувчи, огоҳлантирувчи) чоралар қўлланилмаётганлиги; асосий фикрлар тахминий гаплар, импровизация қилиш, “ижодий” ёндашишлар соясида қолиб кетаётганлиги; илмий‑назарий асосга таянмаслик, интуицияга таяниш” каби камчиликлар билан кўзланган мақсадга етиб бўлмай қолади.
Қуйида шарҳланаётган тарғибот принциплари миллий ғоя тарғиботи ҳамда маънавий‑маърифий ишлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштира борилади.


Ишонтириш тамойили ҳақида биласизми?
Мустақиллигимизнинг бебаҳо неъматлигига тингловчиларни ишонтиришга, уларда ифтихор, Ўзбекистоннинг Буюк келажагига ишончнинг янада мустаҳкамланишига эришиш демак. Токи тадбирдан чиқаётган юртдошимизнинг ишончи кираётганидагидан кучайиб, мамнун чиқсин. Бунинг учун тарғиботчи-тренернинг ўзида юксак ишонч бўлиши ва шу билан бошқаларга ибрат бўлиши энг муҳим восита ҳисобланади. Қачонки тарғиботчининг ўзи ишончсиз оҳангда, мимикада, кайфиятда гапирса, демак, тингловчиларни ҳам ишонтира олмайди. Тарғибот акс натижа бериши ҳам мумкин бўлиб, самарадорлик 0 (ноль)га тенг бўлади.
Бунинг учун ҳамма ўз ҳаётида кўриб, гувоҳи бўлиб турган мисоллардан фойдаланиши лозим. Умумий эмас, балки хусусий мисоллардан, яъни “жамият шундай бўляпти” дейиш эмас, “менинг ҳаётимда шундай ўзгаришлар юз берди” каби мисоллардан фойдаланиш тингловчини фикрлашга ундайди. Ишонтириш осон кечади.

Download 354.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling