2. Маънавий-маърифий фаолиятни ташкил этишдан кўзланган мақсад нима?
А) Ватани, миллатига чексиз садоқатли шахсларни тарбиялаш.
Б)Ўз миллат қадриятлари, анъаналари, урф-одатларини авайлаб-асрайдиган ва доимий равишда бойитиб борадиган шахсларни тарбиялаш.
С)Ўзининг юксак маънавий-ахлоқий, ғоявий-мафкуравий сифатларини шакллантириб, такомиллаштириб борадиган шахсларни тарбиялашдан иборат.
Д) барча жавоблар тўғри.
3. “Ташвиқот” сўзларининг маъноси нима?
А) Маълум бир ижтимоий гуруҳ ёки оммани кўзланган мақсад сари фаолликка ундайдиган тарғибот фаолиятидир.
Б) Ижтимоий фаолиятнинг алоҳида тури бўлиб, аҳолининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида илмий, бадиий, ижтимоий-сиёсий, миллий ғоя ва қадриятларни тетказишдир.
С) Бирор ғоя, таълимот, фикр ва қарашни аҳоли ўртасида кенг ёйиш.
Д) Мафкура ва сиёсатни тарғиб этишга қаратилган фаолият.
4. Тадбирнинг стихияли тарзда, сунъий, мажбурий ва ўта расмий характерда бўлиши унинг самарасиз, натижадорлиги жуда ҳам паст бўлишига олиб келади. Шу маънода дастлаб тадбирнинг нимаси тузиб олинади?
А) Тадбир сценарийси ва дастури тузиб олинади.
Б) Тадбир маъруза матни тузиб олинади.
С) Маънавий-маърифий тадбир алгоритми тузиб олинади.
Д) А ва С жавоблар тўғри.
5. Пресс-релиз атамасининг луғавий маъноси нимани англатади?
А) Матбуот хабарномаси.
Б) Тадбир кетмакетлиги.
С) Тадбир тўғрисида қисқача маълумот.
Д) Тадбирнинг умумий мазмуни.
6. Маънавий-маърифий тадбирлар неча турга бўлинади?
А) 3 та
Б) 2 та
С) 5 та
Д) 4 та
7. Тадбирнинг натижадорлиги ва самарадорлиги нимага қараб белгиланади?
А) Тадбир мақсадига қараб белгиланади.
Б) Тадбир мақсадига эришилган ёки эришилмаганлигига қараб белгиланади.
С) Тадбирга сарфланган моддий қийматликларга қараб белгиланади.
Д) Тадбирда иштирок этувчи меҳмонлар ва уларнинг маърузаларининг таъсирига қараб белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |