Энг яхши китобхон ўқувчи” танловини ўтказиш низоми I. Тадбирнинг мақсади


Download 14.57 Kb.
Sana10.04.2023
Hajmi14.57 Kb.
#1348505
Bog'liq
“Энг яхши китобхон ўқувчи”


“Китобхонлар байрами”ни ўтказиш
Низомига 6-илова

Энг яхши китобхон ўқувчи” танловини ўтказиш


НИЗОМИ


I. Тадбирнинг мақсади

1.1. Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш.




II. Танловни ташкил этиш тартиби

2.1. Танлов ҳар йили бир марта 5-9 синф ўқувчилари ўртасида уч босқичда ўтказилади.


1-босқич: 15 февралдан – 20 мартга қадар – мактаб босқичи;
2-босқич: 20 апрелга қадар – туман (шаҳар) босқичи;
3-босқич: 20 майга қадар – Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичи.
2.2. Танловнинг 1-босқичида мактабдаги ҳар бир синфдан камида 2 нафардан ўқувчи иштирок этиши лозим.
2.3. Танловнинг мактаб босқичида 1-ўринни эгалла-ган ўқувчи 2-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини, туман (шаҳар) босқичида 1-ўринни эгаллаган ўқувчи эса 3-босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
2.4. Танлов босқичлари мос равишда мактабда, туман (шаҳар)да ва ҳудудларда “Китобхонлар байрами” тадбирларини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий гуруҳ (қўмита)лар томонидан ташкил этилади.
2.5. Танловнинг 1-босқичини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти, жойи, ташкилий гуруҳ, ҳакамлар ҳайъати таркиби) мактаб директорининг, 2-босқич ташкилий ишлари туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимларининг, 3-босқич ташкилий ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
2.6. Танловнинг 1-босқичи якуний натижалари ва 2-босқичда иштирок этиш учун юбориладиган (мактабда 1-ўринни эгаллаган) ўқувчи ҳақидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, ғолиб ўқувчи ўқиган китобларнинг муаллифлари кўрсатилган ва ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) имзоси билан тасдиқланган рўйхати) 1 апрелга қадар туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлимларида тузилган Ташкилий қўмитага тақдим этилади.
2.7. Танловнинг 2-босқичи якуний натижалари ва 3-босқичда иштирок этиш учун юбориладиган (туман (шаҳар)да 1-ўринни эгаллаган) ўқувчи ҳақидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар (ҳакамлар ҳайъати йиғилиши қарори, ғолиб ўқувчи ўқиган китобларнинг муаллифлари кўрсатилган ва ўқувчининг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) имзоси билан тасдиқланган рўйхати) 1 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари қошида тузилган Ташкилий қўмиталарга тақдим этилади.


III. Танловни баҳолаш мезони ва шартлари

3.1. Танлов иштирокчилари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.


3.2. Танлов иштирокчилари ўзи ўқиган китоб ва муаллифлари номлари кўрсатилган ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс) томонидан тасдиқланган рўйхатини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади.
3.3. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари.
А) Таништириш.
Бу шартга 3 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи ўзи, таълим-тарбия олаётган мактаби ва мактаб кутубхонаси ҳақида маълумот беради. Ушбу шартга 15 баллгача баҳо қўйилади.
В) Ўзбек адабиёти билимдони.
Бу шартга 5 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи ҳакамлар томонидан берилган билетда кўрсатилган ўзбек ёзувчиси ёки шоирининг ҳаёти ва асарлари ҳақида маълумот беради. Ушбу шартга 30 баллгача баҳо қўйилади.
С) Китобхон саводхонлиги.
Бу шартга 10 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи ҳакамлар томонидан китобхон ўқиган асарлар рўйхатидан сайланма тарзда танланган асар ҳақида маълумот беради. Асарда илгари сурилган ғоянинг долзарблиги, мазмун-моҳияти ва ўқувчи-ёшларнинг тарбиясидаги ўрни ҳақида гапириб беради. Ушбу шартга 40 баллгача баҳо қўйилади.
Д) Китобхонликни тарғиб қилиш.
Бу шартга 5 дақиқа берилади ва шу вақт давомида иштирокчи болаларга китобнинг афзалликларини, китобхонликни тарғиб қилувчи фикрларини айтади. Болаларнинг қaлбидa китобга нисбатан меҳр вa муҳaббaт уйғoтиш даражасида китобхонликни тарғиб қилишга ҳаракат қилади. Ушбу шартга 15 баллгача баҳо қўйилади.


IV. Ғолибларни тақдирлаш

Танлов шартлари бўйича юқори балл тўплаган 3 нафар ўқувчи (балларига мос равишда 1-2-3-ўрин) ғолиб деб эълон қилинади. Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари ташкилотчиларнинг “Фахрий ёрлиқ”лари ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.


Ғолиб ўқувчилар ва уларнинг синф раҳбарлари, ўқитувчилари тақдирлаш маросимидан ташқари эрталабки сафланишда ҳам мактаб жамоаси олдида яна бир бор эълон қилинади.
Download 14.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling