1-маъруза. Ассемблердан икки ўтишли транслятор


Download 74.88 Kb.
bet3/6
Sana20.11.2023
Hajmi74.88 Kb.
#1789604
TuriПрограмма
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
SO`M

Ўқиш-ёзиш воситалари. Стандарт СЎМда ўқиш ва ёзиш байтларда амалга оширилади. Ҳар бир ташқи қурилма 8-разрядли код билан белгиланади. Ўқиш-ёзиш учун учта буйруқ аниқланган: TD – қурилма ҳолатини текширувчи буйруқ, қурилма навбатдаги байтни қабул қилиш ёки чиқаришга тайёр ёки йўқлигини аниқлайди. Текшириш натижаси СС шарт кодида ҳосил бўлади. Агар шарт коди «=» бўлса, қурилма банд, «<» – қурилма тайёр, «>» - қурилма носоз ёки машинага уланган эмас. Бунда программа қурилма тайёр бўлгунча кутиб туриш керак; RD, WD – байтни ўқиш ёки ёзиш (чиқариш). Ҳар бир байт учун RD,WD алоҳида бажарилиши керак.

2-маъруза. Буйруқлар формати ва адреслаш усуллари. Объект программа




Қўшимча воситали соддалаштирилган ўқув машинаси


СЎМ/ҚВ тузилиши.
Хотира. Хотира ҳажми 1Мбайт (2^20 байт). Хотиранинг бундай кенгайганлиги буйруқлар форматини ва адреслаш усулларини ўзгартиришни тақоза қилади.
Регистрлар. СЎМ/ҚВдаги қўшимча регистрлар.

Мнемоник номи

Номери

Вазифаси

B
S
T
F

3
4
5
6

База регистри. Адреслаш учун ишлатилади.
Умумий ишчи регистр. Махсус вазифаси йўқ.
Умумий ишчи регистр. Махсус вазифаси йўқ.
Сузувчи нуқтали сумматор (48 разрядли)



Берилганлар формати. +ўшимча равишда сузувчи нуқтали берилганлар формати.

1

11

36

S

тартиби

Мантисса

Мантисса 0 ва 1 оралиғидаги сон деб ҳисобланади, яъни нуқта унинг катта разряди олдида жойлашган деб қаралади. Нормал-лашган сон учун мантисса катта разряди бирга тенг бўлиши керак. Тартиб - ишорасиз иккилик сон бўлиб, у [0..2047] оралиғида бўлди. Агар соннинг тартиби e-сонига, мантисса f сонига тенг деб ҳисобласак, бу форматда соннинг абсолют қиймати f х 2^(е-1024) бўлади. Сон ишораси S разряд билан аниқланади. Машина ноли барча разрядларда нол бўлган сўз билан тасвирланади.

Download 74.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling