1-маъруза. Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вa улaрни тaълим жaрaёнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри (2 соат)


Download 1.99 Mb.
bet1/9
Sana17.02.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1208249
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-2-mavzu


1-маъруза. Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вa улaрни тaълим жaрaёнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри
(2 соат)
Режа:

    1. Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри ҳaқидa тушунчa, axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вoситaлaри вa улaрни тaълим жaрaёнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри.

    2. Aхборот тизимлари. Шaxснинг тaълим, тaрбияси вa ривoжлaнишидa зaмoнaвий axбoрoт теxнoлoгиялaри вa тизимлари.



Таянч иборалар: ахборот-коммуникацион технология, ахборотлаштириш, ахборот тизими, ахборот тизимининг аппарат таъминоти, ахборот тизимининг дастурий таъминоти, ахборот тизимининг ахборот таъминоти, ахборот тизимининг математик таъминоти, ахборот тизимининг ҳукукий таъминоти,



    1. Axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри ҳaқидa тушунчa, axбoрoт – кoммуникaция теxнoлoгиялaри вoситaлaри вa улaрни тaълим жaрaёнидa қўллaшнинг дидактик имкoниятлaри.

Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодининг ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиши ҳамда илмий-техника тараққиёти жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча жабҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқларни тадбиқ қилиш даражасини тезлаштириб юборди. Мамлакатимиз миллий иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларини ахборотлаштириш жамият ривожланишининг объектив жараёни ва зарур бўлган ахборотларни йиғиш, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва тақдим этишнинг табиий давомидир.
Ҳозирги кунда ахборот-коммуникацион технологиялари (АКТ) иборалари кундалик турмушда энг кўп қўлланиладиган тушунчалар десак муболаға бўлмайди. Чунки ҳаётнинг қайси соҳасини олмайлик, қандай амалларни бажармайлик, албатта, АКТ билан иш кўрамиз. Замонавий АКТдан фойдаланиш, ахборот алмашиш, уларни узатиш, ўзлаштириш инсон фаолиятининг асосий негизини ташкил этади.
Замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари имкониятлари жуда кенг тизим бўлиб, унга маълум бўлган компьютер, мультимедиа воситалари, компьютер тармоқлари, Интернет каби тушунчалардан ташқари қатор янги тушунчалар ҳам киради. Буларга ахборот тизимлари, ахборот тизимларини бошқариш, ахборотларни узатиш тизимлари, маълумотлар омбори, маълумотлар омборини бошқариш тизими, билимлар омбори кабилар мисол бўлиши мумкин. “XXI аср - ахборотлаштириш асри”да таълим соҳасига электрон таълимни жорий этиш, ҳар бир таълим муассасасида:
- ўқитиш ва ўқиш жараёнининг;
- таълим муассасаси бошқарилишининг;
- таълим муассасаси бўлинмаларининг;
-таълим муассасаси фаолияти муҳитининг ахборотлаштирилишини талаб қилади.

Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling