Ахборот тизимининг ташкилий таъминоти - бу ахборот тизим ишлаб туриши учун зарур бўлган ходимларнинг ўзаро ва техник воситалар билан муносабатларини аниқловчи усуллар ва воситалардан иборат.
Ташкилий таъминот қуйидагилардан иборат: ахборот тизим ўрнатиладиган корхонанинг мавжуд бошқарув тизимининг таҳлили, автоматлаштирилиши зарур бўлган масалаларни аниқлаш, масалаларни компьютерда ечишга тайёрлаш. Бунга ахборот тизимни техник лойиҳасини тузиш учун топшириқ ва ахборот тизимни фойдалилигини техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш ҳам киради.
Ташкилотнинг таркиби ва структураси ҳақида бошқарув қарорини ишлаб чиқиш, ташкилот бошқарув тизимини фойдалилигини оширишга қаратилган масалаларни ечиш методологиясини ишлаб чиқиш.
Ахборот тизимининг ҳуқуқий таъминоти - бу ахборот тизим ишлаб туриши учун зарур бўлган ҳуқуқий нормалар бўлиб, ахборот тизимини яратиш, фаолият кўрсатиш, ахборотни олиш, ишлов бериш ва фойдаланиш қоидаларини аниқлаб беради.
Ҳуқуқий таъминот таркибига давлатнинг қонунлари, фармонлари, қарорлари ва давлат ташкилотлари, вазирликларнинг, маҳаллий давлат органларининг буйруқлари, кўрсатмалари, норматив ҳужжатлари ва бошқалар киради. Ҳуқуқий таъминот таркибида умумий қисм (ихтиёрий ахборот тизимнинг фаолиятини белгилайди), маҳаллий қисмни (конкрет ахборот тизим фаолиятини белгилайди) ажратиш мумкин.
Назорат саволлари.
Замонавий ахборот-коммуникацион технологияларга мисоллар келтиринг.
Ахборот тизими тушунчасига синквейн ёзинг.
Ахборот тизими таъминотларини санаб беринг.
Ахборот-коммуникацион технологияларининг дидактик имкониятларини санаб беринг. Ҳар бирига мисоллар келтиринг.
Ахборот тизимининг ҳуқуқий таъминоти – бу...
Техник воситаларга нималардан ташкил топади?
Адабиётлар ва интернет ресурслар:
Бегимкулoв У.Ш. Педaгoгик тaълимдa зaмoнaвий axбoрoт теxнoлoгиялaрини жoрий этишнинг илмий-нaзaрий aсoслaри. Moнoгрaфия. -T.: Фaн, 2007.
Копытова Н.Е., Лоскутова В.И. Использование дистанционных технологий в повышении квалификации педагогических кадров // Вестник Тамбовского университета. Серия: Гуманитарные науки. – 2014.- №9(137). – С.38-42. URL: https://elibrary.ru/item.asp?id=22289245
Электрон таълим бўйича В.С.Хамидовнинг шахсий блоги http://elearning.zn.uz/
Do'stlaringiz bilan baham: |