1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari


Download 0.69 Mb.
bet58/63
Sana02.01.2022
Hajmi0.69 Mb.
#188672
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
MARUZALAR MATNI

Методика сўровномаси





  1. Айрим пайтларда бировга зарар етказмасдан тура олмайман.

  2. Баъзида ўзимга ёқмаган одамларни ғийбат қилишим мумкин.

  3. Жаҳлим тез чиқади-ю, аммо ўзимни тезгина тинчлантира оламан.

  4. Агар мендан бирор нарсани бажариш яхшиликча сўралмаса, илтимосни бажармайман.

  5. Ҳар доим ҳам ўзимга тегишли нарсаларни қўлга кирита олмайман.

  6. Бошқалар орқамдан гапиришларини биламан.

  7. Агар бошқа одамларнинг ҳаракатлари менга ёқмаса, буни уларга дангал айтаман.

  8. Борди-ю бирор кишини алдасам, виждоним қийналади.

  9. Менимча, одамга қўл кўтара олмасам керак.

  10. Ҳеч қачон нарсаларни отиб юборадиган даражада жаҳлим чиқмайди.

  11. Бировнинг камчиликларини доим кечира оламан.

  12. Ўрнатилган менга тартиб-қоида ёқмаса, уни бузгим келади.

  13. Бошқалар қулай вазиятлардан деярли ҳамма вақт фойдаланадилар.

  14. Ўзини мен ўйлагандан ортиқ дўстона тутаётган одамларга бироз шубҳа билан қарайман.

  15. Кўпинча бошқаларнинг фикрига қўшилмайман.

  16. Баъзида хаёлимга шундай фикрлар келадики, улардан уяламан.

  17. Биров мени биринчи бўлиб урса, унга жавоб қайтармайман.

  18. Жаҳлим чиққанда эшикни қарсиллатиб ёпаман.

  19. Атрофдагилар ўйлаганидан ҳам жаҳлдорроқман.

  20. Агар кимдир ўзини хўжайинлардек тутса, доим унга қарши бўламан.

  21. Ўз тақдиримдан бироз ўксинаман.

  22. Менимча, кўпчилик одамлар мени ёқтирмаса керак.

  23. Агар кимдир менинг фикримга қўшилмаса, ўзимни баҳслашишдан тўхтата олмайман.

  24. Менимча, ишдан бўйин товлаган одамларнинг виждони қийналиши керак.

  25. Ўзимни ёки оиламни хақоратлаган одам билан муштлашишга тайёрман.

  26. Қўпол ҳазил қила олмайман.

  27. Устимдан кулишганда қаттиқ жаҳлим чиқиб кетади.

  28. Одамлар ўзини бошлиқларча тутса, дарров танобини тортиб қўяман.

  29. Деярли ҳар ҳафта ўзимга ёқмайдиган бирор кимсани кўриб тураман.

  30. Кўпчилик менга ҳасад қилади.

  31. Ҳуқуқларимнинг ҳурмат қилинишини талаб этаман.

  32. Ота-онамга кам ёрдам бераётганимдан виждоним қийналади.

  33. Доим одамларнинг асабига тегиб юрадиганларнинг додини бериб қўйиш керак.

  34. Жаҳлим чиқиб кетганида, баъзида «қовоғимдан қор ёғади».

  35. Одамлар менга ёмон муносабатда бўлса ҳам, дилим сиёҳ бўлмайди.

  36. Кимдир жаҳлимни чиқарса ҳам, унга эътибор бермайман.

  37. Ташқаридан қараганда билинмаса ҳам, баъзида ҳасад қиламан.

  38. Баъзида менга устимдан кулишаётгандай туюлади.

  39. Ҳатто жаҳлим чиққанида ҳам, қўпол сўзларни ишлатмайман.

  40. Хатоларимнинг кечирилишини жуда-жуда хоҳлардим.

  41. Кимдир мени урса ҳам, камдан-кам ҳолларда жавоб қайтараман.

  42. Бирор нарса хоҳлаганимдек чиқмаса, баъзида хафа бўламан.

  43. Баъзида олдимда одамлар борлиги ҳам асабимга тегади.

  44. Ҳеч кимдан ҳаддан ташқари нафратланмайман.

  45. Асосий қоидам: «Ҳеч қачон бегоналарга ишонма».

  46. Бирор кимса асабимга тегса, у ҳақидаги барча фикрларимни айтиб юборгим келади.

  47. Жуда кўп қилмишларим учун кейин афсусланаман.

  48. Жаҳлим чиқса, бировни уриб юборишим ҳам мумкин.

  49. Ўн ёшлигимдан бери ҳалигача бирдан қаттиқ жаҳлим чиққан вақтлар бўлмаган.

  50. Кўпинча ўзимни портлай-портлай деб турган порохли бочкадай ҳис этаман.

  51. Агар одамлар ўзимни қандай ҳис этаётганимни билганларида, мени тил топишиш қийин бўлган одам деб ҳисоблардилар.

  52. Доим нима сабабдан одамлар менга яхшилик қилишларини тушунишга интиламан.

  53. Менга бақиришганда, бақириб жавоб қайтараман.

  54. Муваффақиятсизликлар мени ранжитади.

  55. Муштлашиш борасида бошқалардан қолиб ҳам, ошиб ҳам кетмайман.

  56. Жаҳлим чиқиб кетганидан дуч келган нарсани синдириб ташлаганимни эслай оламан.

  57. Баъзида муштлашишни ўзим бошлашга тайёрлигимни сезаман.

  58. Баъзида ҳаёт менга нисбатан адолатсизлик қилаётганини ҳис этаман.

  59. Авваллари кўпчилик одамлар рост гапиради, деб ўйлардим, энди эса бунга ишонмайман.

  60. Жаҳлим чиққанида сўкинаман.

  61. Бирон нарсани нотўғри қилиб қўйсам, виждоним қийналади.

  62. Агар ўзимни ҳимоя қилиш учун куч ишлатиш лозим бўлса, уни ишлатаман.

  63. Баъзида жаҳлим чиққанини столга мушт билан уриш орқали кўрсатаман.

  64. Ўзимга ёқмайдиган одамларга нисбатан қўполроқ бўламан.

  65. Менга зарар етказиш нияти бўлган душманларим йўқ.

  66. Одамни ўз ўрнига тушириб қўйиш талаб қилинганда ҳам, бундай қила олмайман.

  67. Тез-тез «нотўғри яшаяпман» деган хаёлга бориб тураман.

  68. Шундай одамлар борки, улар жаҳлимни чиқарганларидан муштлашиб кетишим мумкин.

  69. Майда-чуйдалар деб менинг жаҳлим чиқавермайди.

  70. Одамлар жаҳлимни чиқаришга ёки ҳақоратлашга ҳаракат қиладилар, деган фикр камдан-кам хаёлимга келади.

  71. Кўпинча одамларни шунчаки қўрқитиб, аслида уларни жазоламоқчи бўлмайман.

  72. Охирги пайтларда жуда зиқна ва эзма бўлиб қолдим.

  73. Баҳслашганда кўпинча баланд овоз билан гапираман.

  74. Одатда, одамларга бўлган ёмон муносабатимни яшираман.

  75. Баҳслашиб - тортишгандан кўра рози бўлиб қўя қоламан.

Натижаларни қайта ишлаш жараёнида «ҳа» ва «ҳа, шекилли» жавоблари ўзаро қўшилиб «ҳа» жавоби сифатида «йўқ» ва «йўқ, шекилли» жавоблари ўзаро қўшилиб, «йўқ» жавоби сифатида қаралади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling