1. ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari


Натижаларни қайта ишлаш ва уларни талқин этиш


Download 0.69 Mb.
bet60/63
Sana02.01.2022
Hajmi0.69 Mb.
#188672
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63
Bog'liq
MARUZALAR MATNI

Натижаларни қайта ишлаш ва уларни талқин этиш


Энг аввало ҚО психологик механизмининг шаклланганлик даражаси, яъни ўқувчиларнинг қадриятларни танлай олишга қодирлигини аниқлаш керак. Ўқувчиларнинг бундай қобилияти уларнинг қадриятларга қўйган баҳолари хилма-хиллигида намоён бўлади. Агар синалувчилар қадриятларни баҳолашда 5 балли тизимдаги барча баллардан фойдалансалар, демак уларда дифференциациялашнинг психологик механизми шаклланган бўлади. Борди-ю, улар қадриятларни баҳолашда асосан 2 та баллни (масалан 4 ва 5ни) қўлласалар, бу дифференциациялаш механизми ҳали шаклланишнинг илк босқичида эканлигини англатади. Агар синалувчилар баҳолашда умуман фақат битта баллдан фойдалансалар, уларда ҚО нинг психологик механизми сифатида дифференциация қобилияти шаклланмаган бўлади. Шу тариқа психологк механизмнинг шаклланганлигига кўра синалувчилар уч гуруҳга ажратилиши мумкин:

  1. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби шаклланган ўқувчилар;

  2. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби энди шакллана бошлаган ўқувчилар;

  3. ҚО нинг дифференциациялашган таркиби ҳали шаклланмаган ўқувчилар

Юқори синф ўқувчиларида ҚО шаклланганлигини кўрсатувчи яна бир кўрсаткич унинг иерархик структураси эга бўлган мазмундир. Мазмун у ёки бу қадрият бўйича тўпланган балл орқали аниқланади. ҚО нинг мазмунини таҳлил қилганда учинчи гуруҳ ўқувчиларининг натижаларани ҳисобга олмаса ҳам бўлади. Уларда ҚО барқарор шахсий тузилма сифатида шаклланилган бўлади. ҚО иерархияси таркибига қандай қадриятлар кириши, уларнинг қай бири юқорироқ, қай бири пастроқ баҳоланганлигига қараб, инсон фаолияти қандай ҳаётий мақсадларга қаратилганини ва бу йўлда қайси воситалар танланишини билиш мумкин.

Қадриятлар иерархияси таҳлил қиланаётганда, синалувчи уларни турли мезонлар асосида қандай мазмуний блокларга ажратаётганига эътибор бериш керак. Масалан, у «конкрет» (аниқ) ҳамда «мавҳум» қадриятларни, касбий фаолият билан ёки шахсий ҳаёт билан боғлиқ қадриятлар ва бошқа гуруҳларни ажратиши мумкин. Инструментал қадриятлар орасида ахлоқий қадриятлар, мулоқот билан боғлиқ қадриятлар, меҳнат фаолияти билан боғлиқ қадриятлар, индивидуалистик ва конформистик қадриятлар, альтруистик қадриятлар ва бошқа гуруҳларни ажратиши мумкин. Албатта, ҚО тизимининг субъектив структуралаш имкониятлари бу билан чекланмайди. Психолог индивидуал қонуниятларни пайқашга уриниши лозим.





Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling