1-маъруза фермалар
Бир қаватли саноат биноларининг конструкциялари
Download 0.99 Mb.
|
1-маъруза Фермалар
Бир қаватли саноат биноларининг конструкциялари. Ҳар хил саноат маҳсулотлари махсус машиналар ёрдамида ва шунга мосланган бинолар ичида тайёрланади.
Саноат бинолари кранлар билан жиҳозланади. Бу кранлар конструкцияси кўтариш қобилияти, маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига ва жиҳозлашга қўйилган талабга қараб танлаб олинади. Бир қаватли саноат биноларини жиҳозлашга кўпроқ кўприксимон электрлашган кранлардан фойдаланилади. Бу кранлар талаб қилинган баландликда кран остидаги тўсинлар устида юриб (силжиб) бутун бинони ҳоҳлаган жойига (исталган жойга) юкни олиб бориб қўйиши мумкин. Бу ишлаб чиқаришда қулайликларни туғдиради. Ҳар хил кўтариш қобилиятига эга конструктив элементлардан қилинган синч бинони сиинчи деб айтилади. Бу синч бутун ташқи ва ички таъсир этаётган юкни қабул қилиб олиб ва уни заминга узатишга қобилиятига эга бўлиши керак. Шу саноат биноларининг синчи 3 хил бўлиши мумкин; Элементлари фақат темир бетондан қилинган; Элементлари фақат пўлат конструкция билан қилинган; Устунлари темир бетондан тўсинлари (ригел) фермаси пўлат конструкциядан аралаш. Агарда бинони тез қуриш керак бўлса, унда кўпроқ пўлат конструкцияси ишлатилади. Синчни асосини кўндаланг рамалар ташкил қилади. Улар устунлардан ва стропил фермалардан иборатдир. Фермалар устунларга қаттиқ маҳкамланиши мумкин ва шарнир орқали, устунлар пойдеворга мустаҳкам маҳкамланади. Устунлар орасидаги масофа кўндаланг кесими бўйича бинонинг оралиғи деб айтилади ва бўйлама кесими бўйича рамаларни қадами деб айтилади. Асосан кўндаланг рамалардан иборат бўлган бино синчини фазовий устиворлигини таъминлаш учун боғловчи элементлар тизими ўрнатилади. Устунлараро вертикал боғловчи элементлар тизими. Буларни вазифасига шамолдан ва кранлардан ҳосил бўлган юкни қабул қилиб олиб, уларни заминга ўтказиб юбориш киради. Горизонтал ва вертикал фермалараробоғловчи элементлар тизими бинони том қисмида жойлашади ва улар фермаларни фазовий ишлашини ва турғунлигини таъминлайди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling