1-маъруза фермалар


Саноат биноларини лойихалаш асослари ва бу лойихалашга қўйилган асосий талаблар


Download 0.99 Mb.
bet4/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1058285
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза Фермалар

Саноат биноларини лойихалаш асослари ва бу лойихалашга қўйилган асосий талаблар. Саноат биноларини синчига қўйилган асосий талаблар:

  1. Саноат бинодаги ҳар хил машина ва механизмларни ишлатишда ва уни таъмирлаш керак бўлиб қолганда қулайликлар бўлиши шарт. Шу шартни бажариш учун синчни, устунларни, тўсинларни режада тўғри жойлаштириш керак.

  2. Кранларни нормал ишлатиш учун шароит бўлиши керак. Бунинг учун бинони синчи ҳам бўйлама ва кўндаланг кесимлари бўйича талаб қилинган бикирликка, (мустаҳкамликка) эга бўлиши керак;

  3. Бинони ўзи ёруғ ва ҳавоси алмашиб турадиган бўлиши керак;

  4. Саноат бинолари узоқ муддат хизмат қилиши керак, бу бинони ишлаш тартибига ва ичидаги муҳитига боғлиқ агрессив ёки нормал эканлигига.

  5. Бинода ёнғин чиқиши ёки портлаб кетишидан асраш керак.

Бинонинг синчини ишлашига кранлар жуда катта таъсир кўрсатади, шунинг учун саноат бинони лойиҳасини тайёрлаётганда кранларни ишлаш шартларини эътиборга олиш керак. Кранлар ишлаш тартиби бўйича 4 гурухга бўлинади: 1к-3к (дастаки узатмали) енгил, 4к-6к ўрта, 7к оғир ва 8к жуда оғир. (17.1 жадвал)
Кранларни ишлаш тартибини ҳар хил омиллар ёки коэффициентлар қийматига қараб билиб олиш мумкин.
Масалан:а) оғирлиги бўйича ишлатиш коэффициенти
Qўрта- ўртача бир кўтаришга тушадиган юк 1-сменада ёки бир кунда
Q - кранни юк кўтариш қобилияти.
б) йил мобайнида ишлатиш бўйича коэффициенти.
n - бир йилда ишлаган кунларни сони
в) бир кунда ишлатиш бўйича коэффициенти
n - бир кунда ишлаган соатлари
ва бошқа коэффициентлар.
Кранларни ишлаш тартиби бинони ишлаш тартибига аниқлик киритади, у ҳам 4 гуруҳга бўлинади: енгил, ўрта, оғир ва жуда оғир.
Синчни асосий конструктив элементлари, агар бино оғир ва жуда оғир тартибда ишласа, оғир шароитда ишлайди. Оғир шароитда ишлашини лойиҳалашда ва ҳисоблашда эътиборга олиниши керак.
Бинони узоқ муддат фойдаланишга цехни ички муҳити ҳам таъсир кўрсатади. Ички муҳитни пўлат конструкциясига агрессив даражаси бўйича таъсир қилишлигини 4 та даврга бўлиш мумкин. Бу бир йил мобайнида пўлат цехни муҳити таъсирида неча мм га коррозияга учрайди.

  1. Ноагрессив муҳит (коррозияни тезлиги 0.01мм йил гача).

  2. Енгил агрессив муҳит (0.05мм йил гача).

  3. Ўрта агрессив муҳит (0.1мм йил гача).

Кучли агрессив муҳит (0.1мм йил кўпроқ).
Ишлаш режимлари гуруҳи турлича бўлган кўприк ва осма кранлар.
17.1. жадвал

Кранлар

Ишлаш режимлари гуруҳлари

Фойдаланиш шартлари

Барча турдаги дастаки привод (узатма)ли осма таль, шу жумладан осма захватли ғозсимон юк аравачалари, шу жумладан осма қамровичли.

1к – 3к

Исталганча енгил таъмирлаш ва юк ортиш ишлари электр станцияларининг машина заллари,монтаж ишлари, енгил юк ортиш ишлари.

Ғозсимон юк аравачалари, шу жумладан осма қамровичли. Икки канатли грейферлар, магнитли грейферлар

4к – 6к

Ўртача юк ортиш ишлари, механик цехларда технологик ишлар, қурилиш материаллари корхоналарининг тайёр буюмлар омбори, металл буюмлар омбори, аралаш омборлар, турли юклар билан ишлаш, ярим фабрикат омборлари, турли юклар билан ишлаш.

Тобловчи, болғаловчи, штирли, қуйма икки канатли грейферлар, магнитли грейферлар. Ғозсимон юк аравачалари, шу жумладан осма қамровичли



Металлургия корхоналари цехлари, тўкма юклар ва бир жинсли металлолом юклари омбори (бир ва икки сменали иш). Туну-кун ишлайдиган технологик кранлар.

Траверсли, мульдогрейферли, мульдотўдаловчи, қуйма очувчи, копёрли, ва гранна-ли, қудуқли, магнитли. Икки канатли грейферлар, магнитли грейферлар.



Металлургия корхоналари цехлари.Металлургия корхона-лари цехлари ва омборлари, йирик металл базалари. Тўкма юклар ва бир жинсли металлолом юклари омбори (туну-кун ишлайдиган режим)




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling