1-маъруза фермалар


Синчнинг конструктив схемасини жойлаштириш


Download 0.99 Mb.
bet5/9
Sana24.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1058285
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-маъруза Фермалар

Синчнинг конструктив схемасини жойлаштириш. Саноат биноларининг лойиҳаси уни конструктив схемасини жиҳозлашдан бошланади. Бинонинг технологик вазифаси лойиҳалаштириш учун материал асоси бўлиш мумкин. Бу технологик вазифасида қаерга ва қайси тартибда машина ва механизмларни ишлаб чиқадиган майдончани цехни ичида жойлаштирилиши ва уларни асосий ўлчамлари берилади ва ишлайдиган кранларни сони уларни юк кўтариш қобилияти, ишлаш тартиби ҳам маълум қилинади. Технологик топшириқда бино қайси туманда қурилиши ва қайси тартибда ишлаши ҳам маълум қилинади.
Бинонинг синчини конструктив схемасини жиҳозлашда қуйидаги масалалар ечилади. Режада устунларни жойлаштириш, кўндаланг раманинг схемасини танлаб олиш, бинонинг ички асосий ўлчамлари ўрнатилади, конструктив элементларни асосий ўлчамлари аниқланади, боғловчи элементларнинг тизими кўриб чиқилади.
Устунларни режада жойлаштириш. Устунлар режада модуль тизими бўйича жойлаштирилади. Цехларни эни (12, 18, 24, 30, 36м) бўлиши мумкин. Шулардан кўпроқ учрайдигани 24, 30 ва 36м. Рама қадами ташқи деворлар учун 6 ва 12м ва ички қаторлар учун, технологик талабларга қараб 6,12,18м бўлиши мумкин. Фермаларни қаторини бузмаслик учун ички қатор устунларга ферма кўтарувчи тўсинлар қўйилади. Бинони чеккадаги устунларини модуль тўрни ўқларидан 500мм ичкарига жойлаштиришади. Бу бинони томини ёпишда ва деворларни кўтаришда стандарт элементлардан фойдаланишга қулайликлар туғдиради.
Устунларни турғунлигини, бинони бўйлама бўйича, устунлар оралигидаги вертикал боғловчи элементлар бажаради. Боғловчи элементларини бинони ўрта қисмига ёки ҳарорат чоки бўйича ажратилган қисмини ўртасига жойлаштиришади. Бу бинони бўйлама бўйича жойлашган элементлар учун ҳарорат ўзгариш бўйича деформацияси, шакл ўзгаришига камроқ таъсир кўрсатади.
Устунларнинг оралигидаги қўйилган вертикал боғловчи элементлар шамолдан ва кранлардан бинони бўйлама бўйича пайдо бўладиган кучни қабул қилиб олиб уни заминга ўтказиб юборади (расм17.1.).
Саноат биносининг том конструкциясида қўйиладиган горизонтал боғловчи элементлар тизими. Бу боғловчи элементлар тизими синчни фазовий бикирлигини ва том конструкциясида ишлаётган элементларни турғунлигини ошириш учун ишлайди. Фермани тепа токчаси бўйича боғловчи элементларни тизими (расм17.2.). Фермани пастки токчаси бўйича боғловчи элементларни тизими (расм 17.3.).



Расм.17.1. Устунлар аро қўйиладиган боғловчи элементлар тизими



Расм.17.2. Фермани тепа токчаси бўйича боғловчи элементлар тизими





Расм.17.3. Фермани пастки токчаси бўйича боғловчи элементлар тизими


Назорат саволлари.



  1. Фермаларни турлари.

  2. Қайси шаклли фермалар устунлар билан фақат шарнир орқали бириктирилади?

  3. Қайси шаклли фермалар энг тежамли деб ҳисобланади?

  4. Ферма элементларида ҳосил бўладиган ҳисобий кучларни қандай топилади?

  5. Ферма элементларини ҳисоблаш тартиби.

6. Бир қаватли саноат биноларни синчи неча хил бўлади?
7. Саноат биносини шакли ва баландлиги нимага боғлиқ?
8. Саноат биноларининг синчига қўйилган асосий талаблар.
9. Кранларни ишлаш тартиби нечта ва улар қандай аниқланади?
10. Саноат бинони ички муҳити агрессив даражаси бўйича нечта гуруҳга бўлинади?
11. Саноат биносининг фазовий бикирлиги қайси боғловчи элементлар тизимлари ёрдамида таъминланади?
1.1-МАЪРУЗА
ФЕРМАНИ ҲИСОБИ

  1. Фермани ҳисоблаш тартиби.

  2. Ферма элементларида ҳосил бўладиган ҳисобий кучни аниқлаш

  3. Фeрмa тугунлaрини ҳиcoби.

  4. Кран ости тўсин ҳисоби

Таянч сўз ва иборалар:ферма узунлиги, диаграмма, енгил ферма, бирлик моменти, тугун, чап устун, чўзилиш, доимий юк, таянч моменти, эгилувчанлик, сиқилиш, ҳисобий куч.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling