1-Маъруза Кириш Фаннинг мақсади,асосий тушинчалар ва сигналларнингхарактеристикалари


Download 201.18 Kb.
bet4/4
Sana05.05.2023
Hajmi201.18 Kb.
#1427189
1   2   3   4
Bog'liq
01-маърузага Word - копия

Магнит юритувчи куч (МЮК) –магнит майдони манбасини (электр токларини) магнит оқимини яратиш қобилиятларини билдирувчи тавсифи (характеристикаси).

Курс бўйича маърузаларни ўрганига қўшимча материаллар


Электр токи ва унинг турлари
электр кучларининг негизида зарядлар туради. кўриб чиққан электр майдон қўзғалмас зарядлар майдони эди: бундай электр майдони - э л е к-
т р о с т а т и к м а й д о н деб аталади.
Энди фараз қилайликки, манба заряди q таъсирида q0 синов заряди ҳаракатга келади, яъни у бир нуқтадан t вақт ичида иккинчи нуқтага ўтди. Демак, электр майдонидаги мувозанат бузилди: зарядлар тузумида =q/t га тенг ўзгариш пайдо бўлди (бу ерда кичик заряд q = q0 эса э л е к т р т о к, ёки з а р я д л а р о қ и м и д и р) . Заряднинг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши эса биринчи жойда электрнинг камайиши, иккинчи жойда кўпайишига олиб келади. Бу эса электр энергиясининг алмашинувига сабаб бўлади. Шундай қилиб, электр токи - бу зарядлар ҳаракатининг натижасидир.
1. Ў т к а з у в ч а н л и к т о к и.
Электр майдонидаги зарядлар ҳаракати, яъни электр ток ҳар хил сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Булардан бири - ў т к а з у в ч а н л и к фактори. Маълумки, ҳар қандай материявий моддалар атом структурага эга бўладилар, яъни уларнинг заррачалари атомлардан иборат бўлади.Ўз навбатида ҳар бир атом мусбат ядро + ва унинг атрофида жойлашган бир неча - электронлардан ташкил топган бўлади.

Ядро (ёки протон) ва электронлар элемен-тар (оддий) электр зарядларга эга бўладилар, аммо уларнинг ишораси ҳар хил бўлгани туфайли атом ҳажмида заряд ролини ўтай олмайдилар (+q.прог - q.элек =0). Лекин бу электр мувозанат пухталиги модданинг кимёвий хусусиятларига боғлиқ: айрим ҳолларда мувозанат бузилиши ҳам мумкин. Мисол сифатида металларни келтириш мумкин: бу киёвий элементлардаги атом заррачалари ўз электронларидан бир қисмини ташқи кучлар таъсирида масалан, қизиш, нурланиш ва электрланиш натижасида) йўқотиши мумкин.


Шу cабабли ўз атом орбитасини ташлаб чиқиб кетувчи электронлар –
э р к и н э л е к т р о н л а р деб аталади.
Ҳар хил ишорали иккита заряд q1 =q- ва q2 =q+ орасида металл, яъни электр ўтказувчан модда жойлашган (1.14-расм). Ташқи майдон таъсирида металл атомларининг элементар заррачалари ҳаракатга келади; электронлар q+ томонга, протонлар эса q- томонга интила бошлайди. Натижада эркин электронлар (1,2,3,4, ва ҳ.к. ) атомлар орасидан ўнг томонга юра бошлайди. Аммо уларнинг ҳаммаси q+ зарядга етиб бориши шарт эмас.
Электронлар юриш тезлиги деярли нур тезлигига тенг бўлади. Шуни ҳам эслатиш керакки, q- га тақалган қатламда атомлардан чиқиб кетган эркин электронлар ўрни шу ташқи манфий заряд ҳисобига қопланади. Шу туфайли ток =dq/dt ўтган сари q- - манба зарядининг абсолют қиймати камайиб боради. Агар зарядларнинг қийматларини тўхтовсиз тиклаб турадиган куч - восита (масалан, электр юритувчи куч) бўлмаса, ток секин-аста камаяди ва нолга тенг бўлиб қолади.
Мисол сифатида кимёвий элементлардан ташкил топган ўзгармас ток батареяларини келтириш мумкин.
, токнинг катталиги қанчалик ортиб борса, ўшанча кўпроқ атомлар эркин электронлар чиқаришда иштирок этади ва аксинча. Ток q+ дан q- га йўналган бўлади.
1.14-расмга кўра, ҳаракатланган элементар зарядлар (яъни ток) мазкур ўтказгичнинг кесимидан маълум бир зичлик билан ўтиб туради. Агар

эслатилган кесимни S деб олсак ва ўтаётган ток ни скаляр миқдор деб ҳисобласак, ҳар бир элементар юзача S дан ўтаётган зарядлар конкрет йўналишга эга бўлади (1.15-расм). Юзача S қанча кичик бўлса (S  0), ўша даражада унга тегишли ток қисми  конкрет йўналишга эга бўлиб боради. Шунинг учун ҳам зарядларнинг ўтказгич ичида жойлашганлиги ва уларнинг ҳаракат йўналишларини аниқлаш мақсадида т о к з и ч л и г и в е к т о р и тушунчаси киритилади.








Бу вектор мусбат зарядлар ҳаракат қилаётган томонга йўналган бўлади. Агарда унинг йўналиши dS юзага нормал бўлган N чизиқ билан  бурчагини ташкил этса, тўла юза S – дан ўтаётган ток


(*)
Шу нарса ҳам маълумки, агар ўтказгич бир текис моддадан иборат бўлса (яъни, бир жинсли ўтказувчан муҳит ташкил этган бўлса) ўзгармас ҳаракатли шароитда т о к з и ч л и г и т а ш қ и э л е к т р м а й д о н к у ч л а н г а н л и г и г а п р о п о р ц и о н а л д и р :
(**)
Бу ердаги пропорционаллик коэффициенти  - ўтказгичнинг с о л и ш т и р м а ў т к а з у в ч а н л и г и. Унинг ўлчов бирлиги [1/Омм]=[Cм/м] =[Сименс/метр]. Унга тескари бўлган с о л и ш т и р м а қ а р ш и л и к  = 1/ [Омм] катталигидан фойдаланиб, электр кучланганлигини

тенгламаси билан ифодалаш мумкин.
Ўтказувчанлик токи асосан металларда, айрим суюқлик ва газларда кузатилади.
II. С и л ж и ш т о к и.
Фараз қилайлик, электр майдонини ҳосил қилувчи q+ ва q- зарядлар орасига диэлектрик, яъни ўтказувчанлик хусусиятига эга бўлмаган модда жойлаштирилган бўлсин. Агар ташқи заряд манбалари диэлектрикка бириктирилган бўлмаса, яъни q1 + q2 = 0 бўлса, ток ўтказмас модда атомлари дастлабки тинч ҳолатларида қолаверади (1.16–а расм). Бу ихтиёрий 1-1’, 2-2’, 3-3’ ва ҳ.к. шартли (назарий) қатламлар ёки чизиқларга нисбатан ҳеч қандай электрланиш кузатилмайди, демакnок нолга тенг ( =0).
Энди худди шу диэлектрик 1.16-расм чегараларига q- ва q+ зарядлар бириктирайлик, яъни уни ташқи потенциал манбаига улайлик (1.16-б расм).

Диэлектрик ўтказувчанликка эга бўлмагани сабабли, яъни унинг атомлари эркин электронларга эга бўлмаганлиги туфайли узлуксиз оқадиган ўзгармас ток пайдо бўлмайди. Аммо ташқи электр майдонининг таъсири остида боғланган (яъни орбитасидан чиқиб кета олмайдиган) электронлар q+ томонга интила бошлайди. Электронлар бир боғламда қола туриб, ўз орбитасини икки томонга чўзиб, доира шаклидан эллипс шаклига келтиради (1.16-б расм). Натижада 1-1’, 2-2’ ва ҳ.к. чизиқларга нисбатан электр мувозанат бузилади: ҳар қатламнинг икки томони ҳар хил зарядга эга бўлиб қолади, яъни улар орасида  потенциали пайдо бўлиб қолади.
Шундай қилиб, элементар зарядлар (атом электронлари)

силжиши натижасида ва айнан шу ҳаракат даврида

с и л ж и ш т о к и кузатилади.


III. К ў ч м а т о к
Кўчма ток (ёки кўчиш токи) ўтказувчанлик ва силжиш токидан шу билан фарқланадики, у фақатгина заряд ҳаракатидан иборат бўлмайди. Ҳар қандай токдек бу ток ҳам заряднинг вақт ичида ўзгариш тезлигини қабул этади. Аммо кўчма ток зарядлари бирор кимёвий элементлар воситасида ҳаракатда бўлади. Яъни бу ток олиб ўтган мусбат ва манфий зарядлар тегишлича зарядланган (ионланган) кимёвий заррачалар ёрдамида к ў ч и р и л г а н бўлади. Шунинг учун ҳам унинг номи к ў ч м а (ёки кўчиш) токидир. Бу физик ҳодисанинг назариясини қуйидаги мисолда яққол намойиш қилиш мумкин.
Фараз қилайлик, бирор махсус идишга мис купорос эритмаси қуйилган (1.17-расм). Кимё назариясидан маълумки, мис купорос CuSO4 сақич қатрони (H2SO4) билан мис (Cu) ва манфий (SO4) ионларидан ташкил топган бўлиб, қўшма ҳолатда зарядга эга бўлмайди, яъни нейтрал бўладилар. Агарда эритма ичида жойлаштирилган иккита электродга ташқи электр манбаи уланмаган бўлса (1.17-а расм) эритма ҳар қандай электр ҳаракатлардан мустасно бўлиб қолаверади. Энди электродларнинг биринчисига мусбат ва иккинчисига манфий зарядлар берамиз (1.17-б расм). Натижада молекулалар парчалана бошлайди ва манфий зарядланган кислота қолдиғи (анионлар) чап электродга, мусбат зарядланган мис атомлари (катионлар) ўнг электродга тарқала бошлайди. Бу эса электр ток ўта бошлаганидан дарак беради. Мазкур кўчма ток қанча узоқ вақт оқаркан, шунчалик кўп миқдорда икки электрод кимёвий моддалар Cu ва SO билан қопланади. Кўчма токнинг бу хусусияти электрод сифатида ишлатиладиган бир турли металл буюмларнинг иккинчи турли металлар билан қоплашда ишлатилади (масалан, галваник жараёнлар). Кўчма токнинг электрод юзасига нисбатан зичлиги эритманинг (электролитнинг) ҳажмий заряд зичлигига ва ионларнинг ҳаракат тезлигига пропорционалдир:




Бу ерда: + - катионлар ажмий солиштирма зичлиги [Кл/м3]
- - анионлар ҳажмий солиштирма зичлиги [Кл/м3]
v - тегишлича мусбат ва манфий ионлар кўчиш тезлиги; - ток зичлиги вектори [A/м2] S - электрод юзаси [ м2]
Назорат –тест саволлари:
1.Токларни нечта турлари бор?
А) 3
Б) 5
*В) 2
Г) 10

2.Электрик сигналларни нечта турлари бор?


*А) Аналогли, рақамли
Б) Рақамли,Аралаш
В) Аналогли Компонентли
Г) Ток, Импульсли
3.Электр токи учта турга бўлинади:
*А) Ўтказувчанлик токи,силжиш токи,кўчма ток,
Б) Силжиш токи,кўчма ток,аналогли,
В) Ўзгаруви ток, Дрейфераль ток, ўтказувчанлик токи,
Г) Дыркали ток, кўчма ток, дрейфли ток.


Download 201.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling