1-Маъруза кириш. Фойдали қазилмаларнинг биотехнологияси ҳАҚида


Download 442.15 Kb.
bet4/21
Sana16.04.2023
Hajmi442.15 Kb.
#1359341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
M.da biotexnologiya jarayonlari

MemSn + mFe2(SO4)3 = mMeSO4 + 2mFeSO 4+ nS (1)

Реакция натижасида ҳосил бўлган икки валентли темир сульфати оддий шароитларда, нордон эритмаларда ҳаводаги кислород билан жуда секин уч валентли темир сульфатигача оксидланади. Аммо руда конларидаги нордон сувларида мавжуд бўлган маҳсус микрожонзотлар таъсирида, темирнинг оксидланиши тез суратларда бориши А.Р. Колмер ва М.Р. Хинкеллар томонидан 30 йилларда аниқланган.


Аниқланган микрожонзотларнинг хусусиятлари ўрганилгандан сўнг, бу бактериялар нафақат икки валентли темирни, балки тиосульфатни ва олтингугуртни оксидлаш эга эканлиги аниқланди ва бу бактериялар Thiobacillus тоифасига тегишлиги белгиланди. Олтингугрт ва темирни оксидлаш хусусиятига эга бўлганлиги учун бактериялар Thiobacillus ferrooxidans (тион темир оксидловчи бактериялар) тўлиқ номни олишган.
Оҳирги йилларда микробиологларннинг тадқиқотлари, микрожонзотларнинг физиологияси ва руда конларида геокимёвий фаолиятини ўрганишга йўналишга, технологларники эса, микрожонзотлар иштироқида кечадиган оксидловчи жараёнларни фаоллаштиришга ва саноатда қўллаш соҳасини кенгайтиришга йўналтирилган.
Кўпгина олиб борилган тадқиқотлардан, микрожонзотлар руда конларида pH кўрсатгичининг кенг чегараларида (0,5 дан 10 гача) учрайди ва сульфидли руда конларининг деярли барчасида фаолият кўрсатишади.

2. Микрожонзотларнинг морфологияси ва ҳаёт цикли ҳар-ҳилдир. Эволюция натижасида микрожонзотлар турли экологик шароитларга кўникишган.


Микрожонзотларнинг турли ташқи муҳит омилларига бардош бера олишлиги, уларни океан туби грунтида 11 км чуқурликда, Арктика ва Антарктика музликларнинг юзасида, тоғларнинг чўққиларида, сахроларнинг қумларида ва атмосферада 20 км баландликда мавжудлиги аниқланган.
Бактериялар синфланишининг асосига, уларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари олинган. Бактериялар уларнинг ҳаёт фаолиятини белгилаб берувчи энергия манбаи тури, электронлар донори, углерод манбаи, яшаш муҳитининг нордонлиги, ўсиш ва кўпайиш ҳарорати, кислород, босим ва бошқа кўрсатгичларга тегишлиги бўйича синфланишади.
Масалан, паратроф озиқаланиш усулида энергия манбаи тирик жонзотлардир, хемотроф озиқаланишда энергия манбаи кимёвий реакциялардир, фототроф озиқланишда эса озиқа манбаи фотокимёвий реакциялардир. Литотроф микрожонзотларда электронлар донори ноорганик моддаларди, органотроф микрожонзотларда эса органик моддалардир. Автотроф микрожонзотлар учун углерод манбаи карбонат кислотасидир (углекислота), гетеротрофлар учун эса – органик моддалардир.
Кўпгина бактериялар pH кўрсатгичиси нейтрал бўлган муҳитда ҳаёт фаолиятини кечиришади, аммо ацидофил бактериялар кучли нордон муҳитда (pH < 1 ) ривожланишлари мумкин, кўк-яшил (синезелённые) микрожонзотлар эса ўзларинионг ҳаётини pH = 13 олиб боришади.
Психрофил микрожонзотлар 6 0С ҳароратда ўсишади, мезофил бактериялар учун оптимал ҳароррат 25-35оС ташкил этади, термофил бактериялар эса 70-90оС ҳароратларда ривожланишлари мумкин.
Кислородга тегишлиги бўйича, бактериялар аэроблар ва анаэробларга бўлинади.
Аэроблар ҳаво олиш жараёнларини тўғридан-тўғри кислород иштироқида олиб боришади, кислород энергетик метаболизмда (ўзгаришда) электронлар донори вазифасини бажаради.
Анаэроблар, ҳаво олиш жараёнини, боғланган кислородни сақловчи ноорганик моддаларни (карбонат кислота (углекислота), сульфатлар, нитратлар) тикланиши ҳисобига органик моддалар оксидланишида, амалга оширишади. Анаэроблар учун эркин кислород захарлидир.
Микрожонзотлар катта босимда ҳам ҳаёт фаолиятини олиб боришлари мумкин, бу бактриялар барофил тоифасига тегишлидир. Масалан, Bacillus subtilus бактерияси 2000 МПа босимни чидай олади.

Адабиётлар.


1.Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов. М.: Недра, 1982. 288 с.


2. Биотехнология металлов. М., ГКНТ ,1985, с. 243-248
3.Каравайко Г.И., Кузнецов С.И., Голомзик А.И. Роль микро-организмов в выщелачивании металлов из руд. М., Наука, 1972
4. Е.А. Толстов. Физико – химические геотехнологии освоения
месторождений урана и золота в Кызылкумском регионе. МГУ.1992 г.

Download 442.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling