1-Маъруза кириш. Фойдали қазилмаларнинг биотехнологияси ҳАҚида
Download 442.15 Kb.
|
M.da biotexnologiya jarayonlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2 - Маъруза МИКРОЖОНЗОТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АҲВОЛИ
Адабиётлар
Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов. М.: Недра, 1982. 288 с. Каравайко Г.И., Кузнецов С.И., Голомзик А.И. Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд. М., Наука, 1972 Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67. Биогеотехнология металлов. Практическое руководство. ГКНТ, 1989.- 375 с. Мецлер Д. Биохимия. М., Мир, 1980, т.1 2 - Маъруза МИКРОЖОНЗОТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ АҲВОЛИ Режа
Танлаб эритишнинг бактериал усули – илмий-техник ривожланишнинг замонавий йўналиши Металлар биотехнологиясининг асосий жараёнлари Дарснинг мақсади Талабаларга микрожонзотларни қўллашнинг замонавий аҳволи ва биотехнология жараёнларини қўллаш соҳалари ҳақида маълумот бериш. Таянч сўзлар Тўдада танлаб эритиш, микрожонзотлар, бактериал танлаб эритиш, пирит, халькопирит, оксидланиш, метаболизм 1. Рангли ва ноёб металларни бактериал танлаб эритиш жараёнини, нафақат камбағал, балансдан ташқари, кон-металлургик корхоналарнинг чиқиндиларини, балки таркиби мураккаб бўлган ва шу сабабдан бойитилиши қийин бўлган комплекс ва полиметаллик рудаларни қайта ишлаш учун қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Масалан қийин бойитилувчи рудаларга, мис-рухли ва полиметаллик рудалар киради. Бу рудаларда мис ва рухнинг сульфид минераллари жуда майин бўлиб бир-бири билан жамбарчас боғлиқдир ва уларни бир-биридан флотация усулида селектив ажратиб олиш жуда қийин. Бу турдаги руда ва бойитмаларни тион бактерияларни қўллаган ҳолда гидрометаллургик усуллар ёрдамида қайта ишлаш мумкин (рудалар учун – тўдада танлаб эритиш усулида, бойитмалар учун - чанларда танлаб эритиш усулида) Олиб борилган тадқиқотлар ёрдамида, бактериялар мис, рух, қўрғошин, сурма, никель, висьмут, молибден ва б. сульфидларини оксидлаш хусусиятига эгалиги аниқланган. Бактериялар сульфидли минералларнинг оксидланиш тезлигини 10 ва 100 маротаба оширишади, масалан Fe(II) темирнинг оксидланиш тезлиги Acidithiobacillusferrooxidans бактериялар иштироқида 2000 марта ошади. Хозирги вақтда бактериялар иштироқида мисни тўдада танлаб эритиш жараёнлари Болгария, Канада, АҚШ, Япония, Австралия давлатларида кенг қўлланилмоқда. Шуниндек Канада, Португалия, ЖАР давлатдарида уранни тўдада танлаб эритиш учун T-ferrooxidans бактериялари қўлланилади. Гидрометаллургик жараёнларда бактерияларни қўллашнинг амалиёти шуни кўрсатадики, тион бактериялар халькопиритнинг эришини 12 маротаба, арсенопирит эришини 8 маротаба, ковеллин ва борнитнинг эришини 18 маротаба оширади. Бу микрожонзотлар деярли барча оғир рангли металлар сульфиларини оксидлаши мумкин, бу бактериялар автотроф ҳисобланади ва улар сульфидларни оксидланиши натижасида ажралиб чиқадиган энергия ҳисобига фаолият кўрсатишади. Микрожонзотлар орасида, олтингугуртнинг айланишида фаол иштироқ этувчи бактериялар куйидагилардир: T.ferrooxidans, T.denitrificans - олтингугрт оксидловчи бактериялар; Desulfotomaculum – сульфат тикловчи бактерия. Агар кимёвий ва микрбиологик оксидлаш жараёнларни таққослаганда, уларнинг бир-бирига мослиги кўриниб туради. Таркибида темир сақловчи сульфидларни бактериал оксидлаш жараёнида бактериялар билан бир қаторда T.ferro-ns бактериялар ёрдамида FeSO4 ни оксидлаш натижасида ҳосил бўлган Fe2(SO4)3 ҳам иштироқ этади, бунинг натижасида сульфидларнинг оксидланиши интенсификацияланади ва металларни танлаб эритиш жараёнининг тезлиги ошади. Тион бактерияларни мишьяк сақловчи минералларни оксидлашида ҳам жуда катта ўрни бор. Масалан таркибида мишьякнинг миқдори 4-16% бўлган мис-қалайли бойитмасида, бактериал танлаб эритишдан сўнг мишьякнинг миқдори 0,1-0,5% гача пасайди. 2.Микрожонзотларни минераллар билан таъсирлашув жараёнининг назарий тадқиқотлари ва чанларда танлаб эритиш саноатининг амалиёти, чанларда бактериал танлаб эритиш технологиясининг ривожланиш йўналишини аниқлаб берди (1-расм). Буларга биринчи навбатда, сульфидли минераллардаги (пирит, арсенопирит) майин олтинни бактериялар ёрдамида очиш, мишьякни мишьяк сақловчи бойитмадан зарар қўшимча сифатида ажратиб олиш жараёнлари киради, шуниндек чанларда бактериялар ёрдамида саноат чиқинди сувлари ҳам тозаланиши мумкин. Чанларда бактериал танлаб эритиш тўдада ва ер остида танлаб эритиш жараёнларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга, булар куйидагилардир: жараённи бошқриш имконияти мавжудлиги; танлаб эритиш тезлигни ошириш мақсадида майин янчилган хомашёни қўллаш имконияти мавжудлиги; юқори селективлик; қўлланиладиган дастгоҳларнинг соддалиги; жараённи паст ҳароратда олиб борилиши ва экологик тозалиги. Ҳозирги кунда саноат миқёсида бактериал танлаб эритиш жараёни дунёнинг 20 давлатида қўлланилмоқда. Масалан, АҚШ, Канада, Мексика, Перу, Испания, Австралия давлатларида ишлаб чиқариладиган миснинг 20% бактериал-кимёвий усулларни қўллаб ишлаб чиқарилади. Чанларда бактериал танлаб эрииш усули янги жараёнларга киради ва унинг ривожланишига қийин бойитилувчи рудаларни, саноат маҳсулотларини, қайсар бойитмаларни қайта ишлаш зарурлиги сабабчи бўлган. Чанларда бактериал танлаб эритиш усули, тўдада ва ер остида бактериал танлаб эритиш усулларидан, жараёнларни юқори тезликда бориши билан ажралиб туради, ва шу сабабдан бу усул ҳозирги кунда ишлаб чиқариш саноатига кен жалб қилинмоқда. Download 442.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling