1-Маъруза кириш. Фойдали қазилмаларнинг биотехнологияси ҳАҚида
Download 442.15 Kb.
|
M.da biotexnologiya jarayonlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-Маъруза МИКРОЖОНЗОТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАЛАРИ
Адабиётлар
1.Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. Технология бактериаль-ного выщелачивания цветных и редких металлов. М.: Недра, 1982. 288 с. 2. Биотехнология металлов. М., ГКНТ ,1985, с. 243-248 3.Каравайко Г.И., Кузнецов С.И., Голомзик А.И. Роль микро-организмов в выщелачивании металлов из руд. М., Наука, 1972 4.Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачи-вание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. М.: ВИНИТИ. 1974. Т.8., с.5-67. 3-Маъруза МИКРОЖОНЗОТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШ СОҲАЛАРИ Режа 1. Микрожонзотларнинг умумий тавсифи. 2. Микрожонзотларнинг морфологияси. Дарснинг мақсади Талабаларга микрожонзотла, уларнинг тузилиши, яшаша муҳити хақида маълумотлар бериш. Таян сўзлар бир хужайралийлар, прокариотлар, эукариотлар, паратроф, хемотроф, фототроф, психрофил, термофил, мезофил 1. Микрожонзотлар гурухига асосан бир хужайрали тирик жонзотлар киради, улар ҳайвонлар ва ўсимликлардан тузилишининг соддалиги билан ажралиб туради. Микрожонзотлар табиатда кенг тарқалган, масалан 1 г тупроқда таҳминан 2-3 млрд микрожонзотлар мавжуд. Хозирги кунда замонавий микробиология фани томонидан табиатда мавжуд микрожонзотларнинг фақат 10% турлари аниқланган. Микрожонзотларга куйидагилар киради: бактериялар, микоплазмалар, актиномицетлар, дрожжилар, микроскопик замбуруғлар ва сув ўтлари. Биринчидан микрожонзотлар прокариотлар (ташқи қобиғи (оболочка) бўлмага содда ядродан ташкил топган микрожонзотлар) ва эукариотларга (ташқи қобиғи бўлган, хромосомалар йиғиндисини сақловчи ядродан ташкил топган микрожонзотлар) бўлинадилар. Прокариот-микрожонзотларга бактериялар, микоплазмалар, актиномицетлар тегишли, эукариот-микрожонзотларга эса дрожжилар, микроскопик замбуруғлар ва сув ўтлари тегишли. Металлургия саноати учун, ноорганик моддаларни оксидланиши натижасида, ажралган энергия ҳисобига ривожланаётган микрожонзотлар (бактериялар) қизиқиш уйғотади. Бу турдаги бактерияларнинг ҳаёт фаолияти учун энг қулай жой – руда конларидир, чунки конлар турли геокимёвий жараёнларнинг кечиши билан ажралиб туради. Сульфидли конларнинг оксидланиш шароитларида оксидланиш жараёнлари кечади ва уларнинг натижасида металлар сувда эрувча ҳолатга ўтади ва руда таркидан танлаб эритилади. Яқин кунларгача сульфидли руда конларида, сульфидли минералларнинг оксидланиши, фақат кимёвий жараён сифатида кўриб чиқилар эди ва бу жараёнларда фақат ҳаво кислороди ва сульфидлар оксидланиши маҳсулотлари – сульфат кислота ва металлар сульфатлари иштироқ этади деб ҳисобланар эди. Масалан кондаги сульфид минераллар билан кучли оксидловчи модда ҳисобланувчи ва сульфидларнинг оксидланиши натижасида ҳосил бўлган уч валентли темир сульфати куйидаги реакция бўйича таъсирлашади: Download 442.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling