1-маъруза. Кириш. Режа


-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни ишга туширишнинг андозавий схемалари


Download 156.3 Kb.
bet8/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

4-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни ишга туширишнинг андозавий схемалари.
Режа
1.ЭМТ ва комплексларни автоматик бошқариш электр схемалари, уларнинг турлари.
2.Асинхрон двигателни ишга туширишда, вақт, тезлик, ток ва йул функцияси бўйича бошқариш схемаларининг андозавий бўлаклари.
3.Реле - контакторли бошқариш схемаларини лойиҳалашнинг асосий қоидалари, бошқариш электр аппаратларини ҳисоблаш, танлаш ва созлаш.
Асинхрон двигателларнинг реле–контакторли бошқариш схемалари ҳам ўзгармас ток двигателлари бошқариш схемаларида қўлланиладиган функциялардан фойдаланиб қурилади.
Қисқа туташув роторли асинхрон двигателларни бошқариш схемалари. Кичик ва ўрта қувватли ушбу турдаги двигателлар, одатда ишга тушириш токини чегараламаган холда бевосита тўғридан-тўғри тармоққа улаш орқали ишга туширилади. Бу ҳолатларда, улар магнит ишга тушир-гичлар ёрдамида бошқарилади. Ишга туширгичлар бир пайтнинг ўзида двигателларни ҳимоялашнинг баъзи бир кўринишларини ҳам таъминлайди.
Асинхрон двигателни магнит ишга туширгичли бошқариш схемаси (4.1-расм) ўз ичига, контактор КМ ва учта ҳимоялаш иссиқлик релелари КК дан тузилган магнит ишга туширгични олади.
4.1– расм. Асинхрон двигателни пореверсив магнит ишга туширгичдан фойдаланган холда бошқариш схемаси
Схема, двигателни бевосита (ток ва моментни чегараламаган ҳолда) ишга тушириш, уни тармоқдан узиш, шунингдек қисқа туташувлардан (сақлагичлар FA) ва ўта юкламадан (иссиқлик релеси КК) ҳимоялашни таъминлайди.
Двигателни ишга тушириш учун, ўчиргич QF туташтирилади ва ишга тушириш тугмачаси SB1 босилади. Контактор КМ нинг ғалтаги манбага уланади ва у ишга тушгач, двигател статори занжиридаги бош кучли ток контакти билан уни таъминлаш манбасига улайди, ёрдамчи контакти билан тугмача SB1 ни шунтлайди. Двигател ўзининг табиий характеристикаси бўйича тезланишни амалга оширади. Двигателни манбадан узиш учун, тўхтатиш тугмачаси SB2 босилади, контактор КМ манбадан узилади ва двигателни тармоқдан узади. Двигателни, унинг валидаги юклама моменти таъсири остида тўхтатиш жараёни бошланади.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling