1-маъруза. Кириш. Режа


-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни тезлигини ростлаш усуллари


Download 156.3 Kb.
bet6/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

3-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни тезлигини ростлаш усуллари.

Режа

  1. Асинхрон двигателни статор ва ротор занжирига каршилиш улаб ростлаш.

  2. Асинхрон двигателни тармоқ кучланишини ўзгартириб ростлаш.

  3. Тармоқ кучланишни частота кийматларини ўзгартириб ростлаш. Жуфт кутблар сонини ўзгартириб ростлаш.

Асинхрон двигателни статор ва ротор занжирига каршилиш улаб ростлаш.

а) Статор занжиридаги резисторлар ёрдамида координаталарни ростлаш. 3.1,а-расмда, АД координаталарини статор занжиридаги қўшимча резисторлар ҳисобига ростлаш имкониятини берадиган схема келтирилган. Бу усул, асосан, қисқа туташув роторли АД нинг ток ва моментини ўтиш жараёнларида ростлаш (чегаралаш) учун қўлланилади.


Бу усулда олинадиган сунъий характеристикалар 3.1,б-расмда келтирилган. Улар механик характеристикаларнинг қуйидаги характерли нуқталарини тахлил қилиш асосида қурилган:
1) Идеал салт юриш тезлиги 0 статор фазасининг қаршилиги R1 га боғлиқ эмас, шунинг учун барча сунъий характеристикалар тезлик ўқидаги ушбу нуқтадан ўтади.
2) АД нинг критик моменти ва сирпаниши R1қ нинг ортиши билан камайиб боради.
(Mк = 3 /(2xкsк = /xк )
3) АД ни ишга тушириш моменти Ми.т ҳам (у, s =1 бўлганда = . ифода орқали аниқланади) R нинг ортиши билан камаяди.

3.1-расм. АД координаталарини статор занжирларидаги
резисторлар ёрдамида ростлаш: а-схема; б-механик характеристикалар

3.1,б-расмдаги сунъий характеристикалар АД тезлигини ростлаш учун кам тўғри келади: Улар тезлик ўзгаришининг унча катта бўлмаган диапазонини таъминлайди; R нинг ортиши билан АД характеристикасининг бикрлиги ва унинг критик момент билан характерланадиган юкламага чидамлилик қобилияти камаяди; усул тежамлилигини пастлиги билан ҳам фарқланади.


Ушбу камчиликлар ҳисобига, АД тезлигини унинг статор занжиридаги актив резисторлар ёрдамида ростлаш усули кам қўлланилади. Юқорида айтилганидек, бу усул, қисқа туташув роторли АД нинг ток ва моментини, турли ўтиш жараёнларида- ишга тушириш, реверс ва тўхтатишда чеклаш учун фойдаланилади.
б) Ротор занжиридаги резисторлар ёрдамида координаталарни ростлаш. Фаза роторли АД тезлиги, токи ва моментини ростлашнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири, уни роторига қўшимча резисторларни киритиш ва ўзгартириш билан боғлиқдир. Ростлашнинг ушбу усулини амалга оширувчи схема 3.2. а-расмда келтирилган. Бу усулнинг асосий афзаллиги уни рўёбга чиқариш соддалиги бўлиб, бу унинг бир қатор электр юритмаларда кенг қўлланилишига олиб келади.
Ушбу усулда олинадиган сунъий механик характеристикаларни қуриш учун (4.2, б-расм), унинг характерли нуқталарининг тахлилини ўтказамиз.
Mк = ; ва sк = , ифодалар ҳамда идеал салт юриш тезлиги (0=21) учун ёзилган ифодадан фойдаланиб қуйидагиларни аниқлаймиз:
1) АД нинг идеал салт юриш тезлиги 0 – R ростланганда ўзгармасдан қолади;
2) бунда двигателнинг максимал (критик) моменти Мк ҳам ўзгармасдан қолади;
3) критик сирпаниш sк - R нинг ортиши билан орта боради.
Бажарилган тахлил табиий 1(R0) ва сунъий 2-3 (R2қ2 > R2қ3) характеристикаларни қуриш имконини беради. Бу характеристикалардан АД тезлигини ростлашда фойдаланиш, мустақил қўзғатишли ўзгармас ток двигателнинг (ЎТД) кўрсаткичларига мос бўлган кўрсаткичлар билан характерланади.
3:1 атрофида, бу тезликни ростлаш диапазонини ортиши билан характеристика бикрлигини камайиши ва исрофларни кўпайиши орқали белгиланади. Реостатли ростлашда ростлаш равонлиги ҳам унча катта эмас ва у қўшимча резисторни ўзгартириш равонлиги билан аниқланади. АД нинг тезлиги фақат, табиийдан қуйига ўзгаради.Тезликни ростлаш диапазонини унча катта эмас: D=2
3.2-расм. АД координаталарини ротор занжирларидаги резисторлар ёрдамида ростлаш: а-схема; б-механик характеристикалар
Сирпаниш s нинг ортиши билан ротор занжиридаги исрофлар
Р= Рэм - Р= М0 - М = М0s- кўпаяди, шунинг учун тезликни катта диапазонини амалга ошириш, электр юритмада анча кўп бўлган энергия исрофларига ва унинг ф.и.к. ни пасайишига олиб келади. Бу усул билан тезликни ростлаш, унча катта бўлмаган тезликни ростлаш диапазони талаб қилинадиган ва кичик тезликлардаги ишлаш вақти узоқ бўлмаган юритмаларда ишлатилади. Мисол учун, ушбу усул бир қатор кўтариш – узатиш машина ва механизмларининг электр юритмаларида кенг қўлланишига эгадир. Кўриб чиқилаётган усулдан, АД токи ва моментини ишга тушириш пайтида ростлаш (чегаралаш) учун ҳам фойдаланилади.
3.2,б-расмдаги характеристикалардан, R ни ўзгартириш ҳисобига, двигателнинг юкламага чидамлилик қобилиятини камайтирмай туриб, АД ни ишга тушириш моментини критик моментгача ошириш имконияти борлигини кўриш мумкин. АД нинг бундай хоссаси, уни табиий характеристикадаги ишга тушириш моменти Mит дан кўп бўлган юклама моменти билан ишга туширишда ҳам фойдаланилади.
АД нинг ишга тушириш токи, га мос равишда, R ортиши билан камаяди, бу уни қўшимча резисторлар киритиш ёрдамида чегаралаш имконини яратади.
2. АД координаталарини ростлашнинг мумкин бўлган усулларидан бири, унинг статоридаги кучланиш қийматини ўзгартиришдир, бунда ушбу кучланишнинг частотаси ўзгармас бўлиб, у ўзгарувчан ток тармоьининг частотасига тенг бўлади. 3.3.а-расмда бу усулни амалга оширувчи электр юритма схемаси келтирилган. Таъминловчи тармоқ билан АД статори орасига кучланиш ўзгарткич уланган. АД координа-таларини ростлаш кучланишни ўзгартириш ёрдамида амалга ошириш Mк = ; формулани тахлилидан келиб чиқади. Унга кўра, фазадаги кучланишни ростлаш йўли орқали критик (максимал) моментни Мк ни ўзгартириш мумкин ва шу билан бирга сунъий характеристикалар олинади. АД нинг критик сирпаниши ва унинг синхрон тезлиги кучланишга боьлиқ эмас ва улар уни ростлашда ўзгармасдан қолади.
3.3-расм. АД координаталарини статордаги кучланишини ўзгартириш орқали ростлаш: а– схема; б - механик характеристикалар
3.3, б-расмда АД ни, унинг статоридаги кучланишни ростлашдаги механик характеристикалари келтирилган. Ушбу графиклардан кўринадики, олинган сунъий характеристикалар тезликни ростлаш мақсадларига кам тўьри келади, чунки кучланишни камайиши билан АД нинг критик моменти ва унинг юкламага чидамлилик қобилияти жуда кескин равишда камаяди, тезликни ростлаш диапазони эса жуда кичикдир. Шу сабабларга кўра, 3.3,а - расмда кўрсатилган очиқ схема асосан АД нинг моменти ва унинг токини ростлаш учун фойдаланилади. АД тезлигини ростлаш учун эса ёпиқ тизимлар яратилади.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling