1-маъруза. Кириш. Режа


Фаза роторли асинхрон двигателни андозавий бошқариш схемалари


Download 156.3 Kb.
bet9/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

Фаза роторли асинхрон двигателни андозавий бошқариш схемалари. Фаза роторли двигателни бошқариш схемалари, асосан ўрта ва катта қувватларга мосланган бўлиб, уларда ишга тушириш пайтидаги токларни чегаралаш, ротор занжиридаги қўшимча резисторлар ёрдамида тўхтатиш ва реверсивлаш кўзда тутилган бўлади. Ротор занжирига резисторларни улаш хисобига, шунингдек, ишга туширишдаги моментни критик (максимал) момент даражасига ортириш мумкин бўлади.
Асинхрон двигателни вақт функциясида бир босқичли ишга тушириш ва э.ю.к функциясида тескари уланишли тўхтатиш схемаси. Кучланиш берилгандан сўнг вақт релеси КТ уланади (4.2-расм), у ўзининг ўзувчи контакти билан контактор КМЗ нинг манбаловчи занжирни узади, шу билан унинг уланишини ва ротор занжиридаги ишга туширувчи резистор-ларни ўз вақтидан олдин занжирдан чиқарилишининг олдини олади.
Двигателни ишга тушириш тугмача SB1 ни босиш билан амалга оширилади, бундан сўнг контактор КМ1 уланади. Двигател статори тармоққа уланади, электромагнит тормоз (тўхтатгич) YB тўхтатиш холатидан чиқарилади ва двигателнинг тезланиши бошланади. КМ1 нинг уланиши, бир вақтнинг ўзида контактор КМ4 ни ишлаб кетишга олиб келади. У ўзининг контакти билан ишга туширишда керак бўлмайдиган тескари уланиш резистори Rқ2 ни шунтлайди, шунингдек, вақт релеси КТ нинг ғалтаги занжирини узади. Реле манбадан узилиб, вақтни ушлаб туриш хисобини бошлайди, шундан сўнг КМЗ ишга тушади ва ротор занжиридаги ишга туширувчи резистор Rит1 ни шунтлайди, двигател ўзининг табиий характеристикасига чиқади.

4.2– расм. Фаза роторли АД ни вақт функцияси бўйича ишга тушириш ва э.ю.к функцияси бўйича тескари уланишли тўхтатиш схемаси

Тўхтатишни бошқариш тўхтатиш релеси KV томонидан амалга оширилади. Реле ротор э.ю.к (тезлиги) нинг қийматини назорат қилиб туради. У резистор Rр 2 бўлганда), э.ю.к. қиймати уни улашга етарли бўлиб қолади.s1 бўлганда) роторда хосил бўлаётган э.ю.к уни улаш учун етарли бўлмайди, тескари уланишли режимда эса (сирпаниш 1sёрдамида шундай тарзда ростланганки, ишга туши-ришда (двигател сирпаниши 0



Двигателни тўхтатишни амалга ошириш учун иккилланган тугмача SB2 босилади, унинг узувчи контакти контактор КМ1 ғалтагининг манбалаш занжирини узади. Бундан сўнг, двигател тармоқдан чиқарилади, контактор КМ4 нинг манбалаш занжири узилади ва вақт релеси КТ нинг манбалаш занжири эса уланади. Бунинг натижасида, контактор КМ3 ва КМ4 лар ишдан чиқарилади ва двигател ротори занжирига Rқ1+Rқ2 қаршилиги киритилади.
Тугмача SB2 ни босиш, бир вақтнинг ўзида, контактор КМ2 ғалтагининг манбалаш занжирини уланишига олиб келади, у ишга тушиб двигателни қайта тармоққа улайди, аммо бунда статордаги тармоқ кучла-ниши фазаларининг кетма-кетлиги бошқача бўлади. Двигател тескари ула-нишли тўхтатиш режимига ўтади. Реле КV ишлаб кетади ва у, тугмача SB2 қўйиб юборилгандан сўнг, ўзининг контакти орқали контактор КМ2 ни, хамда ушбу аппаратни уловчи контактни манбалашни таъминлайди.
Тўхтатиш охирида, двигател тезлиги нулга яқин бўлганда хамда ротор э.ю.к. камайганда, реле КV узилади ва ўзининг узувчи контактори билан КМ2 манбаланишини йўқотиб, двигателни тармоқдан узади, схема бошланғич холатга қайтади. КМ2 узилгандан сўнг, тўхтагич YB қувватдан кетади ва у двигател валини қайдлаш (тўхтатиш) ни таъминлайди.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling