1-маъруза. Кириш. Режа


-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни тормозлашнинг андозавий схемалари


Download 156.3 Kb.
bet11/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

5-МАЪРУЗА Асинхрон двигателни тормозлашнинг андозавий схемалари.
Режа

    1. Фаза роторли асинхрон двигателларни динамик тормозлаш ва тескари улаб тормозлашда вақт, тезлик, ток функцияси бўйича бошқариш схемаларининг андозавий бўлаклари.

    2. Реле-контакторли бошқариш электр аппаратларини ҳисоблаш, танлаш ва созлаш. Қисқа туташган роторли асинхрон двигателларни динамик тормозлаш ва тескари улаб тормозлаш.


Тескари уланишли тормозлаш. Бу режим икки йўл орқали амалга оширилади. Улардан бири АД олаётган кучланишнинг икки фазасини алмаштириш билан боғлиқдир. Фараз қилайлик, тармоқ кучланишнинг А,В,С статор фазаларининг кетма-кетлигида АД (1) механик ҳарактаристиканинг а нуқтасида ишламоқда (5.1,а-расм).
Бунда икки фаза алмаштирилганда (мисол учун В ва С), АД харак-теристика 3 нинг d нуқтасига ўтади ва унинг db қисми тескари уланишли тормозлашга мос келади. Таъкидлаш керакки, тормозлашни амалга оши-ришда, АД токи ва моментни чегаралаш керак бўлади ва бунга ротор ёки статор занжирига қўшимча резисторларни улаш орқали эришилади.
АД ни тескари уланишли тормозлашга ўтказишнинг бошқа йўли, юклама моменти Мс актив характерга эга бўлганда қўлланилади. Фараз қилайлик, АД ни тормозлашни таъминлаш орқали юкни тушириш талаб қилинсин (юкни тормозлашли тушириш усули). Бунинг учун АД ротор занжирига қўшимча резисторни улаш йўли орқали билан сунъий характеристикага ўтказилади (2 чизиқ, 5.1,а-расм). Юклама моменти Мс ни ишга тушириш моменти Мит дан ортиқлиги ва унинг актив характери оқибатида, т - турғун тезлик билан юкни пастга тушириш бошланади.
Рекуператив тормозлаш. Бу режим, АД тезлиги синхрон тезлик дан ортганда ва у тармоқ билан параллел равишда генератор режимда ишлаганда амалга оширилади. Ушбу режим мисол учун, икки тезликли АД ни каттадан кичик тезликка ўтаётганда ҳосил бўлади (5.1, б-расмга қаранг).

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling