1-маъруза. Кириш. Режа


– расм. Двигателни вақт функцияли бўйича ишга тушириш ва э.ю.к. функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси


Download 156.3 Kb.
bet13/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

7.1– расм. Двигателни вақт функцияли бўйича ишга тушириш ва э.ю.к. функцияси бўйича динамик тўхтатиш схемаси Тўхтатиш тугмача SB2 ни босиш билан амалга оширилади. Контактор КМ, манбадан узилиб, двигател якорини таъминловчи манбадан узади ва ўзининг контакти билан контактор КМ2 нинг ғалтаги занжирини улайди. Контактор КМ2 двигател якорида хосил бўлган э.ю.к таъсирида ишга тушади ва двигател Д якорини тўхтатиш резистори Rи.т.2 га улайди. Динамик тўхтатиш жараёни, двигателни унга катта бўлмаган тезлигида, унинг э.ю.к. контактор КМ2 ни ўчиручи кучланишдан кам бўлмагунча давом этади. Контактор КМ2 ўчади ва схема ўзининг бошланғич холатига қайтади.
Двигателни вақт функцияси бўйича ишга тушириш, э.ю.к. функцияси бўйича реверслаш ва тескари уланишли тўхтатиш схемаси. Бу схемада (7.2-расм) двигател айланишини, мос равишда шартли «Олдига» ва «Орқага» йўналишларида таъминловчи иккита чизиқли контактор КМ1 ва КМ2 лар кўзда тутилган. Бу контакторларнинг бош контактлари реверсив контактли кўприкча ташкил қилиб, унинг ёрдамида двигател Д якоридаги кучланиш қутбини алмаштириш мумкин. Бу двигателни тескари уланишли тўхтатиш ва реверслаш (айланиш йўналишини ўзгартириш) ни амалга оширади. Якор занжирига ишга тушириш резистори Rи.т.1 дан ташқари, тескари уланиш контактори КМ3 орқали бошқариладиган тескари уланиш резистори Rт.у.2 хам уланган.
Двигателни тескари уланишни тўхтатиш ва реверсда бошқариш иккита тескари уланиш релеси КV1 ва KV2 лар ёрдамида амалга оширилади. Улар, якор занжиридаги токни жоиз даражагача чегаралаш учун, якор занжирига ишга тушириш резистори Rи.т.1 га қўшимча равишда тескари уланиш резистори Rт.у.1 ни киритиш учун хизмат қилади. Бу КV1 ва KV2 ­ларнинг ғалтакларини резистор Rи.т.1+ Rт.у.1 га уланиш нуқтасини танлаш орқали эришилади.
Двигателни исталган йўналиш бўйича ишга тушириш бир босқичда вақт функция бўйича амалга оширилади. Мисол учун, тугмача SB1 босилганда, контактор КМ1 ишга тушади ва у двигател Д якорини таъминловчи манбага улайди. Ишга тушириш токи орқали резистор Rи.т.1 да хосил бўлувчи кучланиш пасайиши хисобига вақт релеси КТ ишга тушади, контактор КМ4 занжиридаги ўзининг контактини очади.
КМ1 ни уланиши, реле КV1 ни хам ишга тушишига олиб келади. У тескари уланиш контактори КМ3 занжиридаги ўзиниг уловчи контактини ёқади. Бу КМ3 ни ишга туширишга олиб келади, бунда ўз навбатида ишга тушириш пайтида зарур бўлмаган тескари уланиш резистори Rт.у.2 ва шу вақтнинг ўзида вақт релеси КТ нинг ғалтагини ишдан чиқаради. Двигател характеристика 2 бўйича тезлашишни (7.2,б-расм), вақт релеси КТ эса – вақт ушланишини хисоблашни бошлайди.
Реле КТ, вақт ушланиши тугагандан сўнг, контактор КМ ғалтаги занжиридаги ўзининг контактини ёпади, КМ ишга тушади, ишга тушириш резистори Rи.т.1 ни схемадан чиқаради ва двигател ўзининг табиий характеристикаси 1 га чиқади.
Тўхтатишни амалга ошириш учун тугмача SB2 босилади, натижада контактор КМ1, реле KV1, контактор КМ3 ва КМ4 лар узилади хамда контактор КМ2 уланади. Двигател якоридаги кучланиш ўз қутбланишини ўзгартиради ва двигател якор занжиридаги иккита резистор Rи.т.1 ва Rт.у.2 лар билан тескари уланишли тўхтатиш режимига ўтади. Реле КV2 занжиридаги контакт КМ2 нинг ёпилганига қарамасдан, у юқорида айтиб ўтилган созланиш туфайли ўчмайди, шу билан у аппарат КМ3 ва КМ4 ларни ўчириш ва резистор Rит1 ва Rту2 ларни шунтлашга йўл қўймайди.
Двигателни тескари уланиш режимига ўтказиш, уни табиий характеристика 1 дан сунъий характеристика 4 га (7.2,б-расм) ўтишига мос келади. Тезликнинг барча диапазонларида  <  <  ушбу характеристикада двигател тескари уланиш режимида ишлайди.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling