1-маъруза. Кириш. Режа


– расм. Двигателни ишга тушириш ва реверелашни бошқариш схемаси (


Download 156.3 Kb.
bet18/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

7.2– расм. Двигателни ишга тушириш ва реверелашни бошқариш схемаси (а) ва характеристикалари (б)
Двигател тезлигини камайиши билан, реле КV2 ғалтагидаги кучланиш ортади ва нулга яқин бўлган тезликда, у ишга тушириш кучланиши даражасига етади. Агар, бу вақт пайтида келиб тугмача SB2 қуйиб юборилса, унда контактор КМ2 узилади, схема ўзининг бошланғич холатига қайтади ва шу билан тўхтатиш жараёни тугалланади.
Агар кичик тезликка эришилганда, тугмача SB2 босилган бўйича қолса, унда реле KV2 уланади ва двигателни ишга тушириш жараёни қайталанади, аммо энди бу жараён қарама–қарши томонга бўлади. Шундай қилиб, двигателни реверслаш ўз ичига икки босқични олади: тескари уланишли тўхтатиш ва қарама–қарши йўналиш бўйича ишга туширишни. Реверснинг иккинчи босқичи (7.2, б-расмда) кўрсатилгандек двигателни характеристика 4 дан харктеристика 3 га ўтиши билан кўрсатилиб, у двигател якоридаги кучланишни тескари қутбланишига ва якорда қўшимча резистор Rи.т.1 борлигига мос келади.
Назорат саволлари



  1. ЎТМ ни тормозлашни тушунтиринг.

  2. Динамик тормозлаш нима

  3. Тескари улаб тормозлашни тушунтиринг.


8-МАЪРУЗА. Кетма кет қўзғатиш чулғамли ўзгармас ток моторини ишга туширишнинг андозавий схемалари.
Режа.

  1. Кетма кет қўзғатиш чулғамли ўзгармас ток моторини ишга туширишда, вақт, ЭЮК, ва ток функцияси бўйича бошқариш схемаларининг андозавий бўлаклари.

  2. Реле-контакторли бошқариш схемаларини бошқариш электр аппаратларини ҳисоблаш, танлаш ва созлаш.

Кетма–кет қўзғатишли ўзгармас ток двигатели ток функциясида ишга тушириш схемаси. Бу схемада (8.1-расм) ток релеси КА қўллани-лади, унинг ғалтаги двигател Д якори занжирига уланган, унинг узувчи контакти эса тезланиш контакти КМ2 нинг таъминлаш манбаси занжирига уланган.Ток релеси шундай созланадики, бунда уни ишдан чиқарувчи токи Iтокига (8.1,б–расмга қаранг) мос келади. Схемада шунингдек, ишга тушиш вақти, реле КА никига нисбатан катта бўлган қўшимча блокловчи реле KVдан фойдаланилади.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling