Uт.ток = I, бунда -ток бўйича тескари алоқа коэффиценти.
Таъкидлаш керакки, Rш шунт сифатида, кўпчилик холларда двигател-нинг қўшимча қутбларининг чўлғамлари ёки қопловчи чўлғамдан фойдаланилади.
13 – расм. Ток бўйича ночизиқли манфий тескари алоқали «Ў-Д» ёпиқ тизимининг схемаси (а) ва характеристикалари (б)
Тескари алоқа сигнали Uта.т. – токни чегараловчи тугун ТокЧТ га (у узувчи ток тугуни деб ҳам номланади) токнинг топшириқ сигнали Uт.ток билан биргаликда келади. Бу сигнал, узувчи ток Iуз нинг якор токини ростлаш (ёки чегаралаш)ни бошловчи қийматини аниқлайди.
ТокЧТ тугунининг ишлаши, у характеристикаси Uта.т (I) га мос равишда қуйидагича содир бўлади (1,а- расм). Берилган узувчи токдан кичик бўлган якор токда, яъни IIуз бўлганда,. ТокЧТ нинг чиқишидаги тескари алоқа сигнали нулга тенг. Бошқача айтганда, 0 … Iуз диапазонда схема очиқ бўлади ва двигател 1,б-расмдаги 1-зонада тасвирланган характеристикага эга бўлади. Ток II уз бўлганда, ТокЧТ чиқишида манфий тескари алоқа сигнали Uт.т I= пайдо бўлади. Электр юритма ёпиқ бўлиб қолади ва I зонада (13, б-расм) ишлай бошлайди. Ушбу зонадаги электр юритма характеристикаси-нинг кўринишини тушунтириш учун фарқ сигнали учун қуйидаги ифодани ёзамиз
Uк = Uт.т - I. дан кўринадики, ток I ортганда, Uк сигнали камаяди, бу
ва ларга мос равишда Uб ва Еў камайишини чақиради. Бу, двигателдаги кучланиш U ни камайишига ва мос холда двигател якоридаги токни пасайишига олиб келади. Двигател характеристикалари кескин тушувчи (юмшоқ) бўлиб қолади, бу эса токни ва моментни мос равишда ростлаш (чегаралаш) эффектини намоён қилади. Тизимнинг кучайтириш коэффиценти ортганда, II зонадаги характеристикалар вертикал чизиқларга яқинлашади. Токни чегаралаш даражаси топшириқ сигнали Uт.т билан аниқланади. Нул тезликдаги ток тўхтатадиган (стопорение) ток Iтўх деб номланади.
Назорат саволлари
Ўзгартгич кучайтириш коэффициенти нима?
Ток бўйича теккари алоқани тушунтиринг.
Ёпиқ тизим схемасини тушунтиринг.
Характеристикага изох беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |