1-маъруза. Кириш. Режа


Download 156.3 Kb.
bet25/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

Кичик кучланишли двигателни бошқариш панелининг схемаси. Панел (9.2-расм) қўзғатиш чўлғамига батамом уланган таъминлаш манбаи (қўзғаткич) G билан тўғридан тўғри (токни чегараламасдан) ишга туширишни ва таъминловчи кучланиш қиймати камайганда қўзғатишни жадаллаштиришни таъминлайди. Схемада, шунингдек қуйидаги химоялар кўзда тутилган: қизиш (реле КК, ток трансформаторлари ТА1 ва ТА2), ток бўйича (автомат QF1 ва QF2 лар), ўзгарувчан ток тармоқ кучланишнинг камайиши (реле KV2 ва KV3 лари) ва ўзгармас ток (реле KV1) бўйича.
Двигателни ишга тушириш. фақат схемани манбаловчи ўзгармас ва ўзгарувчан ток кучланишларининг меъёрдаги даражасида амалга оширилиши мумкиндир. Бунда, агар командоконтроллер SA дастаги ўрта холатда хамда автомат QF1 ва QF2 лар уланган бўлса, кучланиш релелари KV2, KV3 ва вақт релеси КТ ишга тушади, бу эса двигател схемасини ишга туширишга тайёрлайди.
Дастак SA “уланган” холатга ўтказилганда, реле KV1 ишга тушади ва чизиқли контактор КМ1 ғалтаги эса таъминлаш манбасига уланади, двигател статори чўлғамига ўзгарувчан ток кучланиши берилади ва у тезланишни бошлайди. Синхрон олди тезлигида қўзғатгич G ни, шунга мос равишда двигателни хам қўзғатиш ҳосил бўлади, ва у синхронизмга тортилади. Қўзғаткич G мустақил (МҚЧ) ва кетма- кет (К- КҚЧ) қўзғатиш чўлғамига эга.
Бошқариш схемаси, манбаловчи кучланиш кескин камайганда, двигател қўзғатиш токининг ортишини (жадаллаштиришни) таъминлайди, бу двигателни максимал моменти ва шу билан бирга юкламага чидамлилик қобилиятини сақлаб туриш имкониятини беради. Манбаловчи кучланишнинг меъёр даражасида, кучланиш релеси KV3 ишга тушган, контактор КМ2 ғалтагининг занжири узилган ва жадаллаштириш резистори Rp қўзғатиш токининг занжирига киритилган бўлади.
Берк тизимларда, очиқ тизимлардан фарқли равишда, ташқи таъсирини Хтт чиқиш координатасига Хчик таъсири қисман ёки тўла бартараф қилинади. Бу оғиш бўйича ростловчи (10, б-расм) ва ташқи таъсирни қопловчи (компенсацияловчи, 10,в-расм), шунингдек мураккаб (комбинациялаштирилган) системалар (10, г-расм) орқали эришилади.
Электр юритмаларнинг ёпиқ бошқариш схемалари, ишчи машиналарининг ижро органлари харакатини юқори сифат кўрсаткичлари - координата-ларни ростлашнинг кенг диапазонини ва уларни ушлаб туриш аниқлигини, ўтиш жараёнларининг берилган сифатини, шунингдек юқори тежамлилиги ёки технологик жихозларни хамда электр юритманинг ўзини мақбул (оптимал) ишлашини таъминлаш талаб қилинган ҳолларда қўлланилади.
Бундай бошқаришни таъминлаш учун электр юритма тузулмасига кучли токли бошқариладиган ярим ўтказгичли электр энергиясини ўзгартиргичлари - тўғрилагич, кучланиш ростлагич, частота ўзгартиргич киритилади, бошқариш схемаси эса ростланадиган координаталар (ўзгарувчилар) бўйича тескари алоқалардан фойдаланган холда қурилади.
Кўпчилик замонавий ёпиқ бошқариш тизимларининг мухим характеристикаси, уларнинг кўрсаткичларини эгилувчан созлаш хамда электр юритмани бошқариш алгоритмларини дастурлаш ва қайта дастурлаш имкониятларининг борлигидир. Микропроцессорли воситалардан фойдаланиш эса электр юритма ва технологик жихозларни ишлаш ишончлилигини, уларнинг ишлашини диагностика қилиш, бошқариш каналларини резвервлаш хисобига ҳам оширади.
Ўзгарткич – двигател (Ў-Д) тизими бўйича қурилган очиқ схемадаги электр юритмаларининг характеристикалари, двигателнинг ўзини ва ўзгарткичнинг ички қаршилиги борлиги сабабли, нисбатан унча катта бўлмаган бикрликка (қаттиқликка) эга бўлади. Тезликни ростлашнинг кенг диапазони ва юқори аниқлигини олиш учун фақат Ў-Д ёпиқ тизимда мумкин бўлган бикр характеристикаларга эга бўлиш талаб қилинади. Бундан ташқари, очиқ тизимнинг характеристикалари ток ва моментни аниқ ростлашни (ёки чегаралашни) таъминламайди. Бу ҳам Ў-Д ёпиқ тизимга ўтишни талаб қилади. Тезлик, ток, момент ва ўрин жойини турли тескари алоқалардан фойдаланган холда ростлашнинг ёпиқ схемаларини қуриш ва ишлаш принципларини кўриб чиқамиз.
Электр двигателлар учун ўрнатилган иш режасида олинган ω =f(Мд) боғланиш механик тавсиф деб аталади. Маълумки, бундай функсионал боғланиш электр машинаси двигател режимида ишлагандагина мавжуд бўлади. Бу режимда якорнинг айланиш тезлиги ижрочи механизм томонидан машинага қўйилаётган реактив юклама моментининг функсияси бўлиб қолади.
Ўзгармас ток двигатели механик тавсифининг ифодасини айланаётган машинанинг якор занжиридаги электр юритувчи кучларининг мувозанатидан келиб чиққан ҳолда аниқлаймиз:
бу ерда: Uт - таъминот тармоғи кучланиши, В; ΔUr - чўткалардаги кучланиш тушиши, В.
ЭК ва двигателнинг электромагнит моментининг қиймати қуйидагича аниқланади:
бу ерда: N - якор чулғамидаги актив ўтказгичлар сони; а-якор чулғами параллел шохчалари сони; Ф - битта қутбнинг магнит оқими, Вб;
ω - якорнинг бурчак тезлиги, 1/с; I - якор токи, А; R - якор занжири қаршилиги, Ω.
U билан якорга берилаётган кучланишни белгилаймиз ва уни тармоқ кучланиши Uт ва Uшч нинг айирмасига тенг деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари якор қаршилиги Rя ва якор занжири қаршилиги R бир-биридан фарқ қилади. Бунда қўшимча қаршиликлар ва якор қаршилигининг йиғиндисига тенг.
Тенгламаларга кўра ва М параметрлар СИ бирликлар тизимида олинади, у ҳолда CЭ = CМ=pN(2πа)-1. Агар двигател якорининг бурчак тезлиги айланиш частотаси n (айл/мин) билан алмаштирилса, у ҳолда қуйидагини оламиз:

ифодалардаги қийматларни формулага қўйсак, ўзгармас ток двигателининг механик тавсифи тенгламасига эга боламиз:


бу ерда: Р - двигател якор занжирининг қаршилиги бўлиб, у якор чулғами қаршилиги ря, қўшимча қутблар рқк ва қопловчи чулғамлар рқч қаршиликлар йиғиндисидан иборат.
Двигател номинал режимда ишлаётганини ҳамда ўзгармас ΔПўзгармас ва ўзгарувчан ΔПўзгарувчан исрофлар тенг эканликларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагини ёзиш мумкин:
бу ерда: ря - двигател якори қаршилигининг нисбий қиймати; Рном номинал режимда ишлаётган машина якор занжири қаршилигининг абсолут қиймати.
Назорат саволлари

  1. Узликсиз бошқаришни тушунтиринг.

  2. Ёпиқ тизим асосий элементларини айтинг.

  3. Боғланиш тенгламаларини ёзинг ва келтириб чиқаринг.


Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling