1-маъруза. Кириш. Режа


-МАЪРУЗА Ўзгармас ток электр моторли ЭМТ ва комплексларнинг электр механик боғланиш тенгламалари


Download 156.3 Kb.
bet24/32
Sana04.04.2023
Hajmi156.3 Kb.
#1324281
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
ma\'ruza

10-МАЪРУЗА Ўзгармас ток электр моторли ЭМТ ва комплексларнинг электр механик боғланиш тенгламалари.



  1. Ёпиқ тизимларнинг ташкил этувчилари умумий тавсифлари.

  2. Электр механик боғланиш тенгламалари.

  3. Автоматлаштирилган ЭЮ лар ўз навбатида яна икки гурухга - очиқ ва берк тизимларга бўлинади.


Очиқ бошқариш тизимлари тушунчасини изохлаб бериш учун 1-расмга мурожаат қиламиз. Расмда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган: ЭЮ - электр юритмаХчик ЭЮ нинг чиқиш координатаси (фақат бир координата кўрсатилган, мисол учун тезлик); Хт - топшириқ сигнали, (бошқарувчи таъсир), у Хчиқ нинг қийматини аниқлайди; Хтт - ташқи таъсир. Охирги катталик турли халақитлар, манба кучланишининг тебраниши ва авария холатлари билан аниқланади.
ЭЮ нинг юкламаси ҳам асосий ташқи таъсир хисобланади. Киритилган тушунчалар, очиқ тизимни, ташқи таъсирларни Хтт ўзгариши (юклама момент Мс) ЭЮ нинг чиқиш координатасини, мисол учун унинг тезлигини ўзгаришига сабаб бўладиган тизим сифатида аниқлаш имконини беради.
Бошқача сўз билан айтилганда, очиқ тизимда чиқиш катталиклари ташқи таъсирдан мухофаза қилинмаган. Бу очиқ тизимларнинг энг мухим камчилигидир, шунга қарамай, улар ўзлари-нинг содда тузилган схемаларига кўра, ЭЮ ларни ишга тушириш, реверс ва тўхтатишни автоматлаштиришда кенг қўлланилади.

10-расм. Очиқ ва берк электр юритмаларни тузилиш схемаси


Контактор КМ2 қўзғатиш чўлғамини таъминлаш манбасига улайди ва сўнгра двигателни тармоқ билан синхронизациялаш жараёни содир бўлади.
Двигателни қўзғатишнинг ток функциясида бошқариш схемаси. Бу схема (9.1,б-расм) ток релеси КА га эга бўлиб, унинг чўлғами ток трансформатори ТА ва вақт релеси КТ орқали манбаланади. Двигател тармоққа контактор КМ1 орқали уланганда, статор чўлғами занжирида ишга тушириш токининг сакраши хосил бўлади, бу ток релеси КА ни ишга тушишига олиб келади. Ушбу реле контакти вақт релеси КТ нинг манбалаш занжирини туташтиради ва бу билан қўзғатиш контактор КМ2 ни узишни чақиради. Двигателни тезланиши олдинги холатга ўхшаш, разряд қаршилигига Rp туташтирилган қўзғатиш чўлғами билан амалга оширилади.
Ишга тушириш охирида, двигателнинг синхрон олди тезлигида ва статордаги ток камайганда реле КА ишдан чиқади ва вақт релеси КТ нинг ғалтаги манбадан узилади. Берилган “вақтни ушлаш” дан сўнг контактор КМ2 ишга тушади ва унинг контактлари орқали қўзғатиш чўлғами таъмин-лаш манбаси Uқ га уланади, сўнгра двигател синхронизмга тортилади.
Таъкидлаш керакки, кўриб чиқилган схемаларда қўзғатиш контактори КМ2 ишга тушгандан сўнг, разряд резистори Rp нинг занжири узилади, бу унинг ишлашидаги қизиш режимини енгиллаштиради ва схемани тежамли-лигини таъминлайди.

Download 156.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling