1-Маъруза. Кириш


Ўзбекистонда агрометеорология фани ривожланишининг қисқача тарихи. Қадимги тарихий манбаларда агрометеорология фани куртакларининг ривожланиши


Download 181.5 Kb.
bet10/13
Sana14.05.2023
Hajmi181.5 Kb.
#1460530
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Агро-1-Кириш

1.3. Ўзбекистонда агрометеорология фани ривожланишининг қисқача тарихи. Қадимги тарихий манбаларда агрометеорология фани куртакларининг ривожланиши
Маълумки, биз қишлоқ хўжалик экинлари бўлган жойлардан бири - чорвачилик маҳсулотлари билан озиқланамиз, кийинамиз. Табиийки, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосан очиқ ерларда етиштирилади.
Ер юзида инсонларнинг яшаши учун табиий географик қулай шароитлар, икки дарё - Сирдарё ва Амударё оралиғида жойлашган ҳудуд бўлган. Бу ҳудудда деҳқончилик, чорвачилик ва майда ҳунармандчилик қадимдан ривожланган.
Тоғлар оралиғидаги водийларнинг серсувлиги, боғлар, ер ости бойликлари, табиий яйловлар, инсонларнинг яшашига табиий шароитлар мавжудлиги, чорвачилик, деҳқончилик, майда ҳунармандчилик ривожланганлиги фанда исботланган. Бу ҳудудда милоддан аввал давлат шаклланганлиги ва фан тараққий этганлигини исботловчи далиллар етарлидир. Ҳар хил тарихий даврларда бу ерлар Бақтрия, Мовароуннаҳр, Туркистон, Ўрта Осиё ва ҳозирда Марказий Осиё деб аталаётган бу ҳудуд Евросиё қитъасининг ичкарисидаги, Атлантика ва Тинч океанларидан 4500 км узоқликда бўлиб, қурғоқчил иқлимга эга. Аммо Марказий Осиё минтақаси тарқоқ деҳқон хўжалиги шаклланганлиги билан фарқланиб, XX асргача агрометеорология тараққиёти мустақил фан сифатида жуда секин ривожланган. Турли тарихий-илмий ҳужжатлар асосида Ўрта Осиёнинг олимлари таҳлиллари натижасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг об-ҳаво ва иқлимга мослигини, ҳаво, сув, тупроқ муқаддаслигини исботланиши қадимги замонда агрометеорология фанининг куртаклари пайдо бўлишига имконият яратди. Масалан, 2700 йил олдин ёзилган «Авесто» китобида агрометеорологик элементлар: ҳаво, сув, тупроқ табиатнинг ажралмас қисми бўлиб, илоҳий саналар эди. Кимки сувни, ҳавони, тупроқни ифлослантирса, ўша даврдаги қабул қилинган қонун бўйича жазоланган. «Авесто» китоби ҳозирги пайтда ҳам бой тарихий-диний маънавиятга эга халқимизнинг катта аҳамиятли китоби ҳисобланади.
Бу китоб ҳозир ҳам ёш авлодни тарбиялашда уларнинг ўз она ерини севиб асрашга ундайди, Орол муаммоси пайдо бўлган ҳо-зирги вақтда халқни табиатга алоҳида эътибор беришга чорлайди.
Қадимий тарихдан маълумки, кундалик ҳаётда инсонлар фаолияти сонлар ва ўлчашларга жуда боғлиқ бўлган. Кўп сонлилар ва ўлчашлар натижасини аниқ бир қолипга солиш кераклигини тушуниб етганлар, чунки инсон ақли жуда кўп ўлчашларни, сонларни миясида сақламайди.
Ҳозирги вақтда агрометеорологик масалаларни ечишда математик ва электрон ҳисоблаш машиналаридан кенг кўламда фойдаланилади. Математикани қўллашдан ҳар хил ҳисоб-китоблар ечимини топишда шахсий электрон ҳисоблаш машиналари (ШЭҲМ) учун махсус дастур - ҳисоблаш алгоритмини тайёрлашга тўғри келади. «Алгоритм» лотинча сўз бўлиб, у буюк математик, географ Мусо ал-Хоразмий исмидан олинган. Ал-Хоразмий биринчи бўлиб, Ернинг қуруқ қисмини ободонлаштирилган ҳудудга бўлишда ўша даврдаги иқлим назариясидан тўғри фойдаланган ва унинг ёзган асарлари ҳозир ҳам ўзининг илмий қимматини йўқотмаган.
Аҳмад ал-Фарғоний Фарғона водийсининг Қува қишлоғида туғилган (тахминан 797 дан 865 йилгача яшаган). Халифа ал-Мутаваккил қарорига биноан 861 йилда Фустот (Миср) шаҳрига келган. Келишдан мақсад Нил дарёсининг сувини ўлчаш асбоби - ниломерни тузатиш бўлган ва Нил дарёсининг сувини ўлчаш билан шуғулланган. Нил дарёсининг серсувлик сатҳини аниқлаб, экинлардан қанча ҳосил олиш мумкинлигини башоратлаган ва шунга қараб аҳолидан қанча миқдорда солиқ олишга оид тавсиялар берган.
Мирзо Улуғбек (Муҳаммад Тарағай, 1394-1449 й) буюк ўзбек астрономи ва математиги. Самарқандга кўзга кўринган олимларни таклиф қилиб улар ёрдамида обсерватория қурган. Улуғбек ва унинг шогирдлари астрономияга оид жуда муҳим илмий ишларни бажардилар. Жумладан, улар турли жойларнинг географик кенглиги ва узунлигини, қуёшнинг чиқиши ва ботиши аниқ вақтларини кўрсатиб бердилар. Бу эса агрометеорологиянинг муҳим омили бўлган қуёш ёғдусининг давомийлигини ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1550 й) Ҳиндистонда уч аср ҳукмронлик қилган Бобурийлар сулоласининг асосчисидир. Унинг «Бобурнома» китобида Ўрта Осиёнинг иқлимий шароити, қишлоқ хўжалиги баёни келтирилган. Бу китобда теварак атрофдаги табиат: дарёлар, тоғлар, ўсимликлар ва яйловлар шаклланиши, ўсимликларнинг ҳосилдорлиги, ҳар хил иқлимий шароитга боғлиқлиги ҳақида ёзилган.
Ўрта Осиёнинг қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, унинг иқлими, табиати XI-XII асрларда Ўрта Осиё олимлари Беруний, Ал Умарий, Маҳмуд Қошғарий, Муҳаммад Ибн Нажиб Бекон китобларида ҳам қайд қилинган. Айниқса бундан 500-550 йил илгари ёзилган қўлёзма «Зиратнома» - «Деҳқончилик илми» китоби алоҳида тарихий аҳамиятга эга. Бу китобда XV-XVI асрларда Марказий Осиё шароитида деҳқончилик билан шуғулланишда кўп йиллик экинларни экиш муддати, агротехник тадбирлар, ҳосилни йиғиб олиш даври каби маълумотлар жамланган. Бундан ташқари, ўсимликларни қора совуқлардан сақлаб қолиш ҳақида ҳам ёзилган. Қиш мавсумида ўсимликларни совуқдан асраш ва уларни устини ёпиш, масалан, анжирни қиш мавсумида -6°С ҳароратда совуқ уриши мумкинлиги ёзилган, лекин ачинарлиси шуки, қандай қилиб ҳарорат ўлчанганлиги ва қандай қилиб муҳим агрометеорологик кўрсаткич ўрнатилганлиги ҳақида ёзилмаган. Ҳар хил зараркунандалар билан курашиш ҳақида ҳам кенг маълумот берилган. Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институти фондида бу китобнинг асл нусхаси № 565 рақами билан сақланади.
Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан кейин тарихий ҳужжатлар, илмий китобларимизни излаб топиш, жамлаш ва чет эл кутубхоналарида сақланаётган асл нусхаларини қайтариб олиб келиш ишлари олиб борилмоқда.

Download 181.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling